Кўрилди

Банк ходимлари билан учрашув

Жорий йилнинг 28 май куни Жиззах вилоят суди раиси ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси  А.Шукуров Акциядорлик тижорат банки «Қишлоқ қурилиш банк» Жиззах минтақавий филиали биносида банк ходимлари билан «Кредит тушунчаси ва низони судда ҳал этилиши» мавзусида очиқ мулоқот ўтказди.

Очиқ мулоқотда Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари А.Шукуров сўзга чиқиб, кредит шартномаларидан келиб чиқадиган низоларни судлар томонидан кўриб чиқилиши ҳамда кредит шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлар ижросини таъминлаш усули ҳисобланган кафиллик, гаров шартномадаги ва кафолатдаги тарафлар ҳамда учинчи шахслар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси,  «Гаров тўғрисида»ги, «Гаров реестри тўғрисида»ги, «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солиниши тўғрисида банк ходимларига батафсил тушунтирди.

Шунингдек, судга оид қонунларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида маълумотлар берди.

Очиқ мулоқотда банк ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар ҳам олишди.

 Жиззах вилоят судининг Ахборот хизмати.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *