Кўрилди

ОДАМ САВДОСИ ВА МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ

Бугунги кунда одам савдоси – халқаро  миқёсдаги муаммо бўлиб, ушбу муаммони ҳал этишнинг ягона йўли, миллий қонунчилик тизимида ҳуқуқий асосларни яратишдан иборатдир. Бу масалага давлатимиз томонидан жиддий  ёндошилиб, одамлардан ноқонуний  фойдаланишга, уларнинг миграцияси ва савдосига қарши курашга оид чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш билан боғлиқ кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Фарғона вилоят ва туманлараро маъмурий суди томонидан ҳамкор Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлари билан биргаликда 2021 йилнинг 1-чораги давомида ҳокимият, прокуратура, ИББ ва ўзини-ўзи бошқариш органлари вакиллари иштирокида бир қанча ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Мазкур тадбирларда фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда одам савдосига оид мавжуд барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш билан бир қаторда, видеороликлар, фильмлар ва бошқа кўргазмали қуроллар асосида аҳолини, айниқса ёшларни сергакликка чақириш, бундай салбий иллатларга қарши жамоатчилик асосида курашиш  барчанинг олдида турган муҳим мажбурият эканлиги тушунтирилди.

Бу борада, суд ҳокимияти мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ўтказилаётган тадбирларда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа даҳлсиз ҳуқуқларининг олий қадрият эканлиги тўғрисида тушунчалар берилиб борилмоқда.

Бундай тадбирлардан кўзланган мақсад, аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, аҳоли орасида тарғиботни жонлантириш орқали одам савдосига қарши кураш самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг  одам савдоси  қурбонлари бўлишидан  асрашга эришиш  кўзда  тутилган.

Дарҳақиқат, одам савдоси – бугун  аср муаммосига  айланиб қолди. Бу муаммони олдини олиш, бартараф этиш эса  нафақат ҳуқуқ-тартибот ва бошқа идораларнинг, балки бутун жамиятимиз, барчамизнинг бирдек  вазифамиз ҳисобланади.

Соли КУРБАНОВ, Фарғона туманлараро маъмурий судининг раиси.

Абдулҳалим ВАЛИДИНОВ, Фарғона туманлараро маъмурий судининг судья ёрдамчиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *