Кўрилди

Долларни сўмга алмаштиришда қўлга тушишди

Тошкент шаҳрилик Маннон Файзиев тошкентлик бир танишида 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги ҳаққи борлигини, шу пулларни Андижон шаҳрига юборишини Рафуқ Абдукаримовга тайинлаганидан сўнг Р.Абдукаримов 1 АҚШ долларини 10 минг 490 сўмдан жами 20 минг АҚШ долларини 209 миллион 800 минг сўмга ҳисоблаб, Андижон шаҳрида 209 миллион 800 минг сўмни олганда Департамент ходимларининг қўлига тушди. Шундан сўнг эса Тошкент шаҳрида 20 минг АҚШ долларини Андижонда айрибошланган 209 миллион 800 сўм ҳисобидан 20 минг АҚШ долларини олганида яна Департамент ходимларининг қўлига тушди. Қисқаси, Тошкент бошланиб, Андиждонда давом эттирилган ва Тошкент шаҳрида ниҳоясига етказилган ноқонуний долларфурушликка чек қўйилди.

Гарчанд судланувчилар суд жараёнида валюта олди-сотдисини амалга оширмаганликларини айтиб, айбловни тан олмасликка ҳаракат қилсалар-да, гувоҳлар ва бошқа далилларга таянган ҳолда суд судланувчи М.Файзиев ва Р.Абдукаримовларнинг жиноий ҳаракатларининг юридик квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан М.Файзиев ва Р.Абдукаримовларнинг олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, жуда кўп миқдордаги валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказишда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг  177-моддаси 4-қисмини “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деган қарорга келди. Ва суд ҳукми билан 20 минг АҚШ доллари давлат эгалигига ўтказилиб, судланувчиларга нисбатан озодликни чеклаш билан боғлиқ жазолар қўлланилди.

 Абдуқаюм НОРМАТОВ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши туман бўлими инспектори.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *