Кўрилди

Тиббиёт бирлашмасидаги ноқонуний ишлар

Рустам Мадраҳимов Жалақудуқ туманидаги Тиббиёт бирлашмасининг “Саломатлик маркази”        масъул шифокори бўлиб ишлар экан, аҳолига сервис ва пуллик хизмат кўрсатиш бўйича масъул шифокор сифатида жиноят содир этиш йўлига кирди. Мансаб ваколатларига кўра пуллик тиббий кўрикдан ўтган шахслардан пул маблағларини ундиришликни таъминлаш юклатилганидан ғаразли ниятларда фойдаланиб, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, 2018-2019 йиллар давомида туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан пуллик тиббий кўрикдан ўтказилган тумандаги мактабгача таълим муассасасига қарашли  1, 3, 4, 5,  6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 21, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32-сонли мактабгача таълим ташкилотларининг жами 485 нафар ишчи-ходимларининг 25 миллион 804 минг 927 сўм, шу- нингдек, 2018-2019 йилларда туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан пуллик тиббий кўрикдан ўтказилган туман Халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларининг жами 286 нафар ишчи-ходимнинг 13 миллион 190 минг 300 сўм пул маблағларини, 2018-2019 йиллар давомида   Р.Мадраҳимов туман Тиббиёт бирлашмаси ғазнасига кирим қилиниши лозим бўлган 38 миллион 995 минг 227 сўм нақд пул маблағларини тегишли тартибда кирим ҳужжатлари расмийлаштирмасдан, Тиббиёт бирлашмаси ғазнасига топширмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилди.

Туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Дилмурод Исманов эса амалдаги қонун-қоидаларга зид тарзда ишчи-ходимларга қўшимча тарзда иш ҳақи ва бошқа тўловларни тўлаб юбориши натижасида жами 14 миллион 489 минг 400 сўм  пул маблағлари ортиқча тўлаб юборилишига, 104 миллион 37 минг 300 сўмни ишчи-ходимларнинг ойлик иш ҳақларидан ушланиши лозим бўлгани ҳолда  пул маблағларини ушланишини таъминламади. 2018-2019 йил давомида туман Тиббиёт бирлашмасининг бухгалтерия кассасига кирим қилиниши лозим бўлган 48 миллион 70 минг 300 сўм  пул маблағларни бирлашманинг кассасига кирим қилинишини назорат қилмади.

Албатта, бирлашманинг бош ҳисобчиси Наби Хабибуллаев масъул шифокору бошлиқнинг кирим қилиниши лозим бўлган пуллар ва ушлаб қолиниши шарт бўлган   маблағлар бўлган пулларни беҳуда исроф қилинишига томошабин бўлиб турди.

Р.Мадраҳимов, Д.Исманов ва Н.Шарафутдиновларнинг жиноий айби ўзларининг суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор ва пушаймон бўлиб берган кўрсатувларидан ташқари, фуқаровий даъвогар, гувоҳларинг суд мажлисидаги кўрсатувлари, жиноят иши бўйича тўпланган ва судда қайта текширилган ёзма далиллар йиғиндиси билан ҳам тўлиқ исботланди.

Суд жиноят оқибатида етказилган зарар учун топширилган жами 125 миллион 917 минг 900 сўм пулларни Жалақудуқ туман Тиббиёт бирлашмаси ҳисобига  ўтказишликни; судланувчи Р.Мадраҳимов зараридан Жалақудуқ туман Тиббиёт бирлашмаси фойдасига жиноят оқибатида етказилган зарарнинг қопланмаган 31 миллион 35 минг 227 сўм қисмини унди-  ришликни лозим топди ва судланувчиларнинг ҳар бирини амалдаги қонунларга биноан тегишлича жазолади.

 Сарварбек ҚОДИРОВ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жалақудуқ туман бўлими инспектори.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *