Кўрилди

“Аттестациядан ўта олмадингми…”

Ташкилот ва корхоналарда мулкий шаклидан қатъий назар, белгиланган вақтда ишчи-ходимларнинг касбий маҳорати ва билимларини текшириш юзасидан аттестациядан ўтказиш одатий ҳол. Бироқ, Ўзбекистон Ёнғинга қарши курашиш жамияти Андижон шаҳар ҳудудий бўлинмаси бошлиғи М.Халиков бўлимда йўриқчи-назоратчи вазифасида ишловчи С.Алимова аттестациядан ўтолмагач,  аввалига чақиртириб 200 АҚШ доллари, сўнг эса 150 АҚШ доллари бериши лозимлигини, мана шундан кейингина эгаллаган лавозимида қолдиришини билдирди.

Табиийки, бошлиқ М.Халиковнинг нодавлат ташкилоти мансабдор шахси бўлгани ҳолда, ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олишда ифодаланган жиноий ҳаракатларидан норизо бўлган С. Алимова Департаментга ариза билан мурожаат этди.

М.Халиков ўз хизмат хонасида С.Алимовадан 150 миқдоридаги АҚШ долларини олган вақтида қўлга тушди.

Яқинда суд ҳукми билан М.Халиковга  1 йил муддатга Ўзбек- истон Ёнғинга қарши курашиш жамияти тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

 Сарварбек САМАТОВ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармасини бўлим бошлиғи.

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *