Кўрилди

Норасмий раҳбарнинг жиноий қилмишлари

Айни вақтда ўзгаларнинг қўли билан иш қилиб, мўмай даромад орттириш охир-оқибатда андижонлик Абиджон Хаджиматовни яна суднинг қора курсисига етаклаб келди.

2019 йил 16 сентябрь куни Андижон шаҳрида рўйхатдан ўтган «Navnixol omad» МЧЖ, 2019 йил 24 сентябрь куни Андижон шаҳрида рўйхатдан ўтган «Maqsadli biznes samarasi» МЧЖ, 2019 йил 29 июль куни Андижон шаҳрида рўйхатдан ўтган «Asl Mustaxkam ashyo» МЧЖ, 2019 йил 15 ноябрь куни Андижон шаҳрида рўйхатдан ўтган «Joziba qurilish lyuks» МЧЖларни норасмий равишда бошқариб келган А.Ходжиматов бошқа шахслар (қисми терговда ажратилган) билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 22-моддасидаги давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга туриш, солиқ солиш объ-        ектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш, молиявий ва солиқ ҳисоботини тузиши ҳамда уни давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ миқдорда тўлаши шартлиги тўғрисидаги талабларга риоя қилмай келди. Натижада  «Navnixol omad» МЧЖ фаолияти бўйича 2019 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида жамиятнинг «Агробанк» АТБ Андижон филиалида очилган ҳисоб рақамига харидор ва буюртмачилардан келиб тушган 3 миллиард 621 миллион 650 минг сўм пул маблағларини турли хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларига маҳсулот сотиб олиш учун ўтказиб, юқори ликвидли маҳсулотларни сотган ҳолатини йил якуни бўйича Давлат солиқ инспекциясига топширган ҳисоботларида акс эттирмасдан яшириб (камайтириб кўрсатиш), шу орқали давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган 520 миллион 90 минг 500 сўмлик;

«Maqsadli biznes samarasi» МЧЖ 2019 йилнинг ноябрь ойида жамиятнинг «Агробанк» АТБ Андижон филиалида очилган ҳисоб рақамига харидор ва буюртмачилардан келиб тушган 5 миллиард 587 миллион 362 минг 498 сўм пул маблағларини турли хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларига маҳсулот сотиб олиш учун ўтказиб, юқори ликвидли маҳсулотларни сотгани ҳолатини йил якуни бўйича ДСИга топширган ҳисоботларида акс эттирмасдан яшириб (камайтириб кўрсатиш), шу орқали давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган 1 миллиард 419 миллион 716 минг 200 сўмлик;

«Asl Mustaxkam ashyo» МЧЖ фаолияти бўйича 2019 йил декабрь ойи якуни бўйича Андижон шаҳар ДСИга  топширган қўшимча қиймат солиғи ҳисоботларида ҳисобга олиниши лозим бўлган 3 миллиард 556 миллион 300 минг сўм киримга олинган материалларни ортиқча кўрсатиш орқали 711 миллион 258 минг 200 сўмлик шу солиқ турини, шу билан бирга, 2019 йил сент- ябрь ойида жамиятнинг «Агробанк» АТБ Андижон филиалида очилган ҳисоб рақамига харидор ва буюртмачилардан маҳсулот сотиб олиш, хизматлар кўрсатиш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш мақсадида келиб тушган 5 миллиард 966 миллион 190 минг 700 сўм пул маблағларини 2019 йил 3-чорак якунлари бўйича ДСИга топширган  ҳисоботларида акс эттирмасдан (камайтириб кўрсатиш), шу орқали давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган 238 миллион 647 минг 600 сўмлик, жами 949 миллиард 905 миллион 800 минг сўмлик;

«Joziba qurilish lyuks» МЧЖ фаолияти бўйича 2019 йил декабрь ва 2020 йил январь ойларида жамиятнинг «Агробанк» АТБ Андижон филиалида очилган ҳисоб рақамига харидор ва буюртмачилардан келиб тушган 10 миллиард 254 миллион 530 минг сўм пул маблағларини турли хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларига маҳсулот сотиб олиш учун ўтказиб, юқори ликвидли маҳсулотларни сотгани ҳолатини йил якуни бўйича Давлат солиқ инспекциясига топширган ҳисоботларида акс эттирмасдан яшириб (камайтириб кўрсатиш) шу орқали давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган 1 миллиард 559 миллион 251 минг 600 сўмлик жуда кўп миқдордаги солиқ ва   бошқа мажбурий тўловларни  тўлашдан қасддан бўйин товлади.

Бундан ташқари, А.Ходжиматов терговда қисми ажратилган бошқа шахсларга тегишли Андижон шаҳрида рўйхатдан ўтган «Navnixol omad», «Maqsadli biznes samarasi», «Asl Mustaxkam ashyo» ва «Joziba qurilish lyuks» МЧЖларнинг норасмий раҳбари лавозимида ишлаб келиб, бошқа шахслар (терговда қисми ажратилган) билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Ўзбекистон Рес- публикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 августдаги “Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 280-сонли қарорининг 8-банди ҳамда 2011 йил 17 ноябрдаги  “Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 306-сонли қарори талабларига риоя қилмасдан «Navnixol omad» МЧЖ фаолияти бўйича 2019 йил октябрь-ноябрь ойлари давомида жами 3 миллиард 603 миллион 150 минг сўмлик;

«Maqsadli biznes samarasi» МЧЖ фаолияти бўйича 2019 йил ноябрь ойи  давомида жами 5 миллиард 559 миллион 400 минг сўмлик;

«Asl Mustaxkam ashyo» МЧЖ фаолияти бўйича 2019 йил сентябрь-октябрь ойлари давомида жами 5 миллиард 750 миллион сўмлик;

«Joziba qurilish lyuks» МЧЖ фаолияти бўйича 2019 йил декабрь ва 2020 йил январь ойлари давомида жами 10 миллиард 254 миллион 530 минг сўмлик  маҳсулотларни нақд пулларга сотиб юбориб, сотувдан тушган нақд пул маблағларини назорат-касса машинасига кирим қилмасдан ва банк муассасасига топширмасдан, савдо қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузди.

Шунингдек, А.Ходжиматов терговда қисми ажратилган бошқа шахсларга тегишли Андижон шаҳрида рўйхатдан ўтган «Navnixol omad», «Maqsadli biznes samarasi», «Asl Mustaxkam ashyo» ва «Joziba qurilish lyuks» МЧЖлар норасмий раҳбари лавозимида ишлаб келиб, бошқа шахслар (терговда қисми ажратилган) билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, жамиятларнинг Низомида асосий фаолияти барча турдаги комплекс қурилиш-монтаж, таъмирлаш-лойиҳалаш ишларини амалга ошириш ва хизмат кўрсатиш, қурилиш материаллари, текстиль тўқимачилик ва халқ истеъмол моллари билан улгуржи ва чакана савдони амалга ошириш белгиланган бўлса-да, жамиятларнинг уставида кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш мақсадини кўзламасдан 4 миллиард 448 миллион 964 минг 100 сўмлик жуда кўп миқдордаги солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаб, ёки бошқа мулкий манфаат кўриш мақсадида жамиятларни тузиб, сохта тадбиркорлик қилиб келди.

Шу билан бирга, А.Ходжиматов 2019 йил ноябрь ойида Андижон шаҳар «Joziba qurilish lyuks» МЧЖ фаолиятини норасмий равишда юритиб келиши даврида, бошқа шахслар (терговда қисми ажратилган) билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш мақсадида, 2019 йил 15 ноябрь куни «Joziba qurilish lyuks» МЧЖнинг имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчасидаги, “Агробанк” АТИБ Андижон филиалидан банк ҳисоб варағи очиш ҳақидаги аризадаги ва шу кунги 167-сонли банк ҳисоб варағи шартномасидаги жамият раҳбари О.Раҳмонованинг имзосини чизиб ўхшатиш йўли билан қалбакилаштирди.

Бундан ташқари, А.Ходжиматов Андижон шаҳрида рўйхатдан ўтган «Navnixol omad», «Maqsadli biznes samarasi», «Asl Mustaxkam ashyo» ва «Joziba qurilish lyuks» МЧЖлар норасмий раҳбари лавозимида ишлаб келиб, бошқа шахс- лар (терговда қисми ажратилган) билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлгани ҳолда, Ўзбек- истон Республикасининг 1996 йил 30 августдаги «Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасида кўрсатиб ўтилган ички ҳисоб ва ҳисобот тизимини ишлаб чиқишни, хўжалик операцияларини назорат қилиш тартибини, бухгалтерия ҳисобини тўлиқ ва аниқ юритилишини, ҳисоб-китоб ҳужжатларининг сақланишини, ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилишдек мажбуриятларини қасддан бажармай, шу орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилиши тўғрисида»ги қарори талабларига риоя қилмай жамиятларнинг қатъий ҳисобидаги бухгалтерия ҳужжатларини ғаразгўйлик ва бошқа паст ниятларда нобуд қилиб, яширди.

Қариндош-уруғлари номига МЧЖларни очиб, норасмий раҳбар сифатида иш юритиб, жуда катта миқдордаги пул айланмаларини бажариб, амалда солиқларни камайтириб кўрсатган А.Ходжиматовга нисбатан суд ҳукми билан Андижон вилояти прокуратурасининг даъво аризаси қаноатлантирилиб, судланувчи А.Ходжиматовдан Андижон шаҳар ДСИ фойдасига давлат бюджети ҳисобига 4 миллиард 448 миллион 964 минг 100 сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш; фуқаровий даъвогар И.Абдураҳимовга келгусида моддий зарарга ҳисобланган пеняларни ундириш хусусида фуқаролик ишларини судда юритиш тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқи сақланганлигини  тушунтириш лозим деб топиб, судланувчи А.Ходжиматовга тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан, жиноятлар мажмуи бўйича узил-кесил 4 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 Мирзаюнус МУҲИТДИНОВ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши туман бўлими бошлиғи.

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *