Кўрилди

Ёшларга  фуқаролигини тасдиқловчи “id” карталар топширилди

Мамлакатимизда ҳар бир соҳада ёшларга бўлаётган эътибор таҳсинга лойиқдир. Уларни ватанпарвар, мард ва жасур, она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, улардаги ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни шакллантириш долзарб аҳамият касб этади.

Шу йилнинг 18 май куни вилоят ИИБ М ва ФРБ ҳамда Андижон шаҳри ИИОФМБ М ва РБ ҳамкорликда маҳалалардаги уюшмаган аҳоли, шунингдек, мактабларнинг 11-синф битирувчиларидан таркиб топган бир гуруҳ ёшлар вилоят ИИБ  “Шон-шараф” музейига таклиф этдилар. Йиғилганлар музейдаги ноёб экспонатлар билан танишишиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Тадбир жараёнида ноодатий ҳолда 10 нафар ёшларга фуқаролигини тасдиқловчи “ID” карталар расмийлаштирилиб, тантанали равишда топширилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *