Кўрилди

Архив – электрон ҳукумат

Бу борада  Ўзбекистон Респуб- ликаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон       Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5834-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 4463-сонли қарорлари билан архив ҳужжатларининг электрон нусхаларини яратиш ва рақамлаштириш жадаллашмоқда.

Айтиб ўтиш жоизки, юқорида келтирилган қарор ва фармонлар  ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида архив хизматларини оптималлаштириш борасида бир қатор ҳукумат қарорлари чиқарилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 августдаги “Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 495-сонли қарори шулар жумласидандир. Мазкур ҳуқуқий ҳужжатга асосан эндиликда фуқаролар:

а) пенсияни ҳисоблаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш ва иш ҳақи миқдорини белгилашда архив маълумотларини тақдим этмасдан:

2005-2016 йиллар даври учун жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлардан;

2016-2018 йиллар даври учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан;

2019 йил учун фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан фойдаланилади;

б) ушбу бандда кўрсатилган  даврлар учун архив маълумотларидан фақат тизимларда зарур маълумотлар мавжуд бўлмаганда ёки фуқаронинг мурожаати асосида фойдаланилади.

Юқорида кўрсатилган маълумотларни эндиликда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ёки туман-шаҳарлардаги давлат хизматлари маркази (Ягона дарча орқали) олишлари мумкинлиги белгиланган.

Жорий йил 1-чораги давомида тизим орқали туманимизда 1808 нафар фуқароларнинг аризалари қабул қилиниб, белгиланган муддатларда ижроси таъминланди.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш лозим,  Ўзбекистон Респуб- ликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сонли қарорига мувофиқ фуқароларнинг меҳнат фаолиятига оид иш стажларини тасдиқлаш тўғрисидаги маълумотномалар бепул ижро этилиши белгиланган.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, туман Давлат архивининг асосий жамлаш манбаига киритилган 42 та ташкилотларнинг айримларида идоравий архивга масъул ходимларнинг етарли билим ва кўникмага эга бўлмаганликлари, Миллий архив Фонди ҳужжатларининг давлатга тегишли қисмини сақлаш учун махсус архив хоналари мавжуд эмаслиги кўнгилни хира қилади. Архив бу – тарих демак, шундай экан, биз масъуллар мазкур ҳужжатларни келажак авлод учун бутунича, нобуд қилмасдан етказишимиз зарурдир.

Фуқароларнинг оворагарчилик ва сарсонгарчиликларига чек қў- йиш мақсадида ҳаракатдаги ташкилот, муассаса ва корхоналар ҳужжатларини депазитар сақлов – Давлат архивларига топшириш чораларини кўришса, мақсадга мувофиқ бўларди.

 Маъруфатжон ИМОМАЛИЕВА, Косонсой туман Давлат архивининг раҳбари.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *