Кўрилди

Жиноят иши қўзғатилгач, алимент тўланди

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2020 йил 2 мартдаги суд буйруғига асосан Фарғона туманидаги Саткак кишлоғида яшовчи А.Алимовдан бир нафар фарзандининг вояга етгунига қадар моддий таъминоти учун Ш.Алимова фойдасига алимент ундириш белгиланган.

Бюронинг Фарғона туман бўлими иш юритувидаги мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор А.Алимов 2020 йил март ойидан 2020 йил декабрь ойига қадар 5 миллион 198 минг сўм алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли 2020 йил 15 декабрда Риштон туман маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисмига асосан тайинланган 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиқди.

Жазодан ўзига хулоса чиқариб олмаган А.Алимов 2020 йил декабрь ойидан 2021 йил май ойига қадар 3 миллион 715 минг сўм алимент пулини ҳам тўламасдан келди ва бу ундирувчи Ш.Алимованинг ариза билан мурожаат қилишига сабаб бўлди.

2021 йил 28 апрелда А.Алимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб бориш жараёнида унга мазкур модда санкциясида кўрсатилган жиноий жазо ҳақида тушунчалар берилди. Шундан сўнг, қарздор А.Алимов Бюронинг Фарғона туман бўлимига жами 8 миллион 913 минг сўм қарздорлик ҳисобидан 9 миллион сўм миқдоридаги алимент пулини нақд шаклда келтириб, ундирувчига топширди.

Шунга кўра, жиноят иши 2021 йил 7 майда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 661-моддасига асосан тарафларнинг ярашуви тўғрисидаги қарор билан судга юборилди.

 Жамолиддин ОДИЛОВ, Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ Фарғона вилоят бошқармасининг Ахборот хизмати бўлими раҳбари.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *