Кўрилди

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бераман деб…

Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «F.A.S.» МЧЖга қарашли ҳайдовчилар тайёрлаш мактаби котибаси фуқарога ўқув машғулотлари ва  имтиҳонларга қатнашмасдан вилоят ИИБ ЙҲҲБ РИБда ишловчи танишлари орқали 10 кун муддатда «В» тоифа ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган ҳолда кимёвий ишлов берилган 3,5 миллион сўмни хизмат хонасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди. Мазкур ҳолат юзасидан «F.A.S.» МЧЖга қарашли ҳайдовчилар тайёрлаш мактаби котибасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Боқижон ТУРСУНАЛИЕВ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходими.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *