Кўрилди

Хонадони хатланганди, суддан енгиллик беришни сўради

Хайрулла Нигматиллаев “MEVA AGRO IDEAL” МЧЖни ташкил этгач, Қува туманида мева-сабзавотларни хорижга экспорт қилиш билан шуғулланиб, МЧЖнинг Қува туманидаги манзилига бирон марта ҳам ташриф буюрмади. Барча савдо ишларини Тошкент шаҳрида туриб бажараверди.

Катта миқдорда маҳсулотлар савдоси билан шуғулланган бўлсада, негадир солиқ тўлашга келганида бўйин товлай бошлади. Текширишларда аниқланишича, 2019 йил давомида жами 58 миллиард 90 миллион 843,2 минг сўмлик товар айланмасини амалга оширган бўлсада, 2020 йил 15 февралда солиқ органларига 2019 йил якуни учун тақдим этган ҳисоботларда товар айланмаси қийматини 24 миллиард 201 миллион 495,3 минг сўмга камайтириб кўрсатиш орқали 409 миллион 437,5 минг сўм миқдоридаги қўшилган қиймат солиғини, 2019 йил давомида олиб борган фаолиятидан аслида 408 миллион 70,1 минг сўм миқдорида даромад кўрган бўлсада, 2019 йил якуни учун топширган ҳисоботларида даромад миқдорини 1 миллион минг сўм кўрсатиш орқали 48 миллион 848,4 минг сўм миқдоридаги фойда солиғини, жами 458 миллион 286 минг сўм миқдоридаги давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлади.

Шунингдек, судланувчи Х.Нигматуллаев 2019 йил давомида 20 миллиард 432 миллион 411,2 минг сўмлик импорт қилинган товарларни терговда аниқлашнинг имкони бўлмаган шахс- ларга нақд пулга сотиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги “Давлат солиқ хизмати органларида фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги 306-сонли қарори талаб- ларини бузиб, нақд пул маблағларини назорат-касса машинасига кирим қилмай, хизмат кўрсатувчи банк муассасига топширмасдан савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузганлиги ҳам аниқланди.

Судланувчи Х.Нигматуллаев судда ўзига эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрор бўлиб, 2019 йил октябрь ойи учун 2019 йил 14 декабрда тақдим этилган қайта ҳисоботи бўйича бюджет ҳисобига тўлаш учун ҳисобланган 4 миллиард 494 миллион 536,9 минг сўм қўшилган қиймат солиғи ДСИда юритилган қўшилган қиймат солиғи тўғрисидаги шахсий ҳисоб варақага ҳисобга олинмагани, 2019 йил ноябрь ойи учун 2020 йил 15 февралда тақдим этилган қайта ҳисобот бўйича бюджет ҳисобига тўлаш учун ҳисобланган 4 миллиард 494 миллион 536,9 минг сўм қўшилган қиймат солиғи ҳам ДСИда юритилган қўшилган қиймат солиғи тўғрисидаги шахсий ҳисоб варақага ҳисобга олинмагани, ҳозирда 458 миллион 286 минг сўмлик солиқларнинг 100 миллион сўмини тўлагани, шунингдек, 485 миллион 628 минг сўмга баҳолангани, ўзига тегишли Тошкент шаҳридаги хонадони зарарни қоплаш учун хатланганини айтиб, суддан ўзига енгиллик берилишини илтимос қилди.

Судланувчи Х.Нигматуллаевга амалдаги қонунларга биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида 66 миллион 900 минг сўм жарима жазоси ҳамда 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлатга ундирган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

 Жаҳонгир УСМОНОВ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қува туман бўлими ходими.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *