Кўрилди

Ярашгани учун жиноят иши тугатилди

Муқаддамхон Жалолова олий таълим муассасасига ўқиш истагида юрганида, таниши, Қува туманидаги 51-сонли мактаб ўқитувчиси Шаҳнозахон Саломова билан учрашиб қолди. Муқаддамхоннинг орзусини эшитгач, мабодо 650 АҚШ доллари миқдорида пул берса, Қирғизистон Республикасидаги танишлари орқали ўқишга жойлаб қўйиши мумкинлигини билдирди. Асли касби ўқитувчи бўлган бу аёл Муқаддамхонни алдаб, ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан пул ундирмоқчи бўлаётганини сезгач, Департаментга ариза билан мурожаат қилди.

Муқаддамхондан Фарғона шаҳрида 650 АҚШ долларини алдов йўли билан олганида, Департамент ходимларининг қўлига тушди.

Яқинда эса Қува тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчисининг қарорига асосан, гумон қилинувчи Ш.Саломовага нисбатан юритилган жиноят иши томонларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатиш масаласини ҳал қилиш учун жиноят ишлари бўйича Қува туман судига юборилганлиги сабабли гумон қилинувчи Ш.Саломова жабрланувчи М.Жалолова билан ярашиб олганлигини билдириб, ариза билан мурожаат этгани, гумон қилувчи ҳам тасдиқлагани сабабли суднинг ажрими билан жиноят иши ҳаракатдан тугатилди.

 Абдуқаҳҳор МАДРАҲИМОВ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қува туман бўлими бошлиғи. 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *