Кўрилди

Амалий семинарда ҳамкорлик муҳокамаси

Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, одил судловни  ва суд тизимига оид ислоҳотларни амалга ошириш суд идораларининг асосий вазифаси ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур вазифани амалга оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қаторида суд-экспертиза муассасалари ҳам муҳим роль ўйнайди.

Суд-экспертилик фаолияти мустақиллик йилларида фаол ривожланди ва бугунги кунда адолатни қарор топтириш, низоларнинг қонуний ҳал этилишида ўз ўрни ва мавқеига эга.

Айниқса,  судларга келиб тушаётган аризалар, даъво-аризалар  ва шикоятларни синчковлик билан ўрганиш, низоларни белгиланган муддатларда ва қонуний ҳал этиш, ишларни кўриш сифатини ошириш, бу борада ошкоралик ва очиқликни янада кучайтириш бугунги кунда долзарб  вазифалардан бири бўлиб турибди.

Суд идоралари олдидаги бундай муҳим вазифани ижобий ҳал  этишга кўмаклашиш, тарафлар ўртасида юзага келаётган турли  можаролар, келишмовчиликлар ва низоларни адолатли ҳал этиш, ҳақиқатни рўёбга чиқариш, судларда кўрилаётан ишлар сифатини оширишда суд-экспертиза муассасаларининг алоҳида ўрни бор.

Шу муносабат билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 19 март куни Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, туманлараро (туман) судлари судьялари ва      Х.Сулаймонова номидаги Респуб- лика суд экспертиза марказининг Фарғона ҳамда Наманган вилоят бўлимлари эксперт мутахассислари иштирокида видеконференц алоқа режимида амалий семинар машғулоти ўтказилди.

Тадбирда қайд этилишича, 2020 йилда судларда 300дан ортиқ фуқаролик ишлари экспертиза тайинлаш билан кўриб чиқилган. Бу ишларнинг аксариятини уй-жойни бўлиш ёки улуш ажратиш, етказилган зарарни ундириш, мерос ҳуқуқи ва олди-сотди шартномасидан келиб чиқадиган низолар, фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш, болани тарбияга олиш билан боғлиқ низолар ташкил қилган.

Семинар машғулотида судлар ва экспертиза муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш юзасидан таклифлар ва эътирозлар муҳокама қилинди.

Муҳокама жараёнида судь- ялар ва экспертларнинг таклифлари ва фикр-мулоҳазаларига асосан экспертиза тайинлаш ҳақидаги ажримларни лозим даражада асослантириш, хулоса бериш учун суд экспертига зарур бўлган экспертиза предметига тааллуқли маълумотларни тўлиқ юбориш, қўшимча ёки такрорий суд экспертизаси тайинлаш тўғрисидаги ажримда уни тайинлашнинг сабаблари ва асосларини тўлиқ кўрсатиш юзасидан таклифлар маъқулланди.

Келгусида экспертиза муассасалари билан судлар ўртасида бу каби тадбирларни доимий ўтказиш белгилаб олинди.

Хулоса қилиб айтганда, Рес- публикамизда олий қадрият ҳисобланган инсон ҳуқуқлари, қадр-қиммати ва шаънини эъзозлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади ҳам инсон манфаатларининг устунлигини сўзсиз таъминлашга қаратилган.

Бу каби тадбирларни ўтказилиши эса экспертиза ўтказиш билан боғлиқ суд ажримларини ўз вақтида ижро қилинишига, низоларни қонуний ҳал қилинишига, фуқароларни ортиқча сарсон қилмасдан мурожаатларни қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқилишига хизмат қилади.

 

 Ойбек ҲАСАНОВ, Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари.

 Ҳамидулло ИСАМИДИНОВ, судья катта ёрдамчиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *