Кўрилди

Ёзёвонда сайёр қабул ва очиқ мулоқот

Юртбошимиз ташаббуси ва бошчилигида аҳоли муаммолари билан ишлашда ҳеч бир давлатда ўхшаши бўлмаган ўзига хос механизм яратилдики, давлат органлари томонидан фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиши аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммоларини жойида ҳал этишга замин яратмоқда.

Бу борада олиб борилаётган ишларда судлар ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Ўтказилаётган очиқ мулоқотлар давомида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, жойида ҳал қилинмоқда.

Тўғридан-тўғри бўлиб ўтаётган тадбирларда аҳолини қизиқтирган турли соҳадаги масалалар юзасидан берилган саволларга асослантирилган тушунтиришлар берилиб, келгусида келиб чиқиши мумкин бўлган низоларнинг олди олинмоқда.

Жумладан, Фарғона вилоят суди раиси томонидан тасдиқланган “Медиа режа” ижросига мувофиқ, жорий йилнинг 21 февраль куни Ёзёвон туманини “Ёзёвон” маҳалла фуқаролар йиғинида Фарғона вилоят судининг судьяси Ш.Тошмирзаев иштирокида халқ билан очиқ мулоқот ва сайёр қабуллар ўтказилди.

Ўтказилган тадбирда 30 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, уларнинг муаммолари жойида ҳал этилди, шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасига тааллуқли бўлмаган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга “Оилавий ажримларни олдини олиш” мавзусида кенг қамровли тушунчалар берилди. Бунда айниқса кейинги вақтларда ёшлар ўртасидаги оилавий ажримлар сони ортиб бораётгани ҳақида сўз юритилди. Жумладан, Ёзёвон туман ҳудудида ўтган 2020 йилда никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарилган 48 та ишлардан 26 таси ёки 54,1 фоизи қаноатлантирилган. Суд қарорлари билан қаноатлантирилиб, никоҳдан ажратилган 26 та ишлардан 16 таси ёки 61,5 фоизи 30 ёшгача бўлган ёш оилаларни ташкил қилиб, бу оилаларда вояга етмаган болалар 19 нафарни ташкил этган.

Шунингдек, никоҳдан ажратиш масалалари туманнинг маҳалла фуқаролар кесими бўйича  таҳлил қилинганда: “Гулистон” МФЙда 4 та, “Ёшлик” МФЙда 3 та, “Ёзёвон” МФЙда  2 та, “Истиқлол” МФЙда 2 та, “Қорасоқол” МФЙда 2 та, “Марказий Фарғона” МФЙда 2 та, “Хонобод” МФЙда 2 та, “Чўлигулистон” МФЙда 2 та, “Юқорисойбўйи” МФЙда 2 тани ташкил қилгани қайд этилиб, келгусида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар билан бирга фуқаролик тартибидаги низоларни келиб чиқишини олдини олиш мақсадида ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан индивидуал ишлаш юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан келишиб олинди.

Бу каби тадбирларни ўтказилиши албатта халқни рози қилишга, низоларни судгача ҳал этишга, жамиятда соғлом муҳитни шакллантириш билан бирга қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.

Шерзод ТОШМИРЗАЕВ, Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *