Алимент тўламаган оталар қамоққа олинди

Бироқ  қарздор Ў.Мамаджанов ўз фарзанди учун 5 йилдан буён 25 миллион 288 минг сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб, яшаш манзилини бир неча маротаба ўзгартириб, бюро ходимларидан  яшириниб келди.

Фуқаролик  ишлари  бўйича Қўқон туманлараро судининг   2014 йил 7 октябрдаги ижро ҳужжатига асосан  қарздор фуқаро Ўткир Мамаджановдан ундирувчи Гўёхон Мамаджанова фойдасига бир нафар фарзанди  таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш  белгиланган.

Бироқ  қарздор Ў.Мамаджанов ўз фарзанди учун 5 йилдан буён 25 миллион 288 минг сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб, яшаш манзилини бир неча маротаба ўзгартириб, бюро ходимларидан  яшириниб келди.

Қарздорга нисбатан қидирув эълон қилиниб, қўлга олингач, давлат  ижрочиси томонидан унга алиментни икки ойдан ортиқ муддат давомида тўламаганлик учун қонун ҳужжатларида маъмурий қамоқ жазоси белгиланганлиги, кейинчалик жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги тушунтирилганида, қарздор Ў.Мамаджанов 25 миллион 288 минг сўм алимент пулини нақд шаклда Бюронинг Қўқон шаҳар бўлимида ундирувчи Г.Мамаджанова.га топширди.

Бундан ташқари, Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатларига асосан ўз фарзандлари учун алимент тўлашдан бўйин товлаб, яшаш манзилини ўзгартириб юрган қарздорлар Ҳусан Маҳмудов 6 миллион 772 минг сўм, Илёс Мелибоев 6 миллион 600 минг сўм, Асад Нурягдиев 4 миллион 350 минг ва Собир Хатамов 3 миллион 700 минг сўм алимент пулини давлат ижрочиси томонидан  бир неча маротаба огоҳлантиришига қарамасдан тўламасдан келишган.

Шунга кўра, мазкур қарздорларнинг ҳар бирига маъмурий ишлар бўйича Қўқон шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474–моддаси 1-қисмига асосан 15 суткадан қамоқ жазоси тайинланди.

Жамолиддин ОДИЛОВ,

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси катта инспектори.

Дўстларингизга улашинг:

Сўнгги хабарлар
Архив
Рукнлар