Кўрилди

Фарғонада йирик миқдорда ноқонуний уяли телефонлар аппаратларини юртимизга олиб кириши фош этилди

Фарғона вилояти божхоначилари йириқ миқдорда ноқонуний уяли телефонлар аппаратларини юртимизга олиб кириш билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатларини фош этишди. 26 март куни олинган тезкор маълумот асосида Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари, вилоят Давлат хавфсизлиги ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган навбатдаги тезкор тадбир давомида “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Ю.А бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина тўхтатиш чоралари кўрилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари кўмагида Фарғона вилояти Данғара тумани Чағали қишлоғида тўхтатилган автомашина дастлаб холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашинанинг салони орқа ўриндиғи устидаги сумка ичида ҳамда юкхонасидаги сумкаларга жойлаштирилган божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган фуқаро М.Мга тегишли бўлган муқаддам айланма йўллар орқали божхона назоратини четлаб олиб кирилган, 163 дона хорижда ишлаб чиқарилган янги уяли алоқа воситалари борлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг, божхона ходимлари автомашина ҳайдовчиси ва холислар иштирокида автомашинанинг қолган қисмларини кўздан кечиришди. Натижада автомашина орқа ўриндиғи ва метан балони орасидаги бўшлиқ жойларига ҳамда автомашинанинг захира балони турадиган жойларга хуфъёна тарзида жойлаштирилган яна 165 дона хорижда ишлаб чиқарилган янги уяли алоқа воситалари борлиги маълум бўлди. Тадбир давомида жами бўлиб умумий қиймати 405 млн. 488 минг сўмлик 17 хил турдаги 328 дона уяли алоқа воситалари яъни телефонлар аппаратларининг ноқонуний айлануви олди олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳусанхон ЮЗБОЕВ,

“Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости катта инспектори.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *