Кўрилди

Ишсизлик оқибати

Уйғунжон Мадраҳимов уйлангач, 2 нафар фарзандли бўлиб, оилавий келишмовчиликлар сабабли оиласидан ажрашди.

Уйғунжон Мадраҳимов уйлангач, 2 нафар фарзандли бўлиб, оилавий келишмовчиликлар сабабли оиласидан ажрашди.

2016 йил 10 ноябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан собиқ турмуш ўртоғи Зилола Мадраҳимованинг қарамоғидаги 2 нафар фарзандининг таъминоти учун алимент пулларини ундириш белгиланди. Лекин бирон бир касби, муқим иш жойи бўлмаган Уйғунжон белгиланган алимент пулларини бир неча бор огоҳлантиришларга қарамай тўламай юраверди. Натижада 2018 йил 7 август куни Олтиариқ туман маъмурий суди Мажбурий ижро бюросининг Олтиариқ туман бўлими иш юритувидаги Уйғунжон Мадраҳимовнинг ишини кўриб чиқди.

Аниқланишича, У.Мадраҳимов бир неча маротаба огоҳлантирилганига қарамасдан 2016 йил 1 ноябрдан 2018 йил 1 июлигача бўлган давр мобайнида жами 7 миллион 880 минг сўм миқдоридаги алимент пулларини тўламаган.

Суд У.Мадраҳимовнинг алимент пулларидан қарздорлиги бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилаётганини эътиборга олиб, уни амалдаги қонунларимизга мувофиқ 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

Иқрорбек МАТМУСАЕВ,

Олтиариқ туман маъмурий суди раиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *