Кўрилди

Жорий йилнинг 23 август куни “SizdanTelegram” тармоғидаги “Фарғона-МИБ билмай қолгани учун турмуш ўртоғим алимент тўламай юрибди” номли маълумот юзасидан

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 03.03.2018 йилги қарздор У.Джўраевдан ундирувчи З.Джўраева фойдасига 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қува тумани бўлимига 12.03.2018 йилда келиб тушган.

Ижро ҳужжати Бюрога келиб тушгунига қадар қарздор У.Джўраев Қозоғистон Республикасига ишлаганлиги кетганлиги аниқланиб, бу ҳақида 18.04.2018 йилда далолатнома расмийлаштирилган, 2019 йилни март ойига қадар 1 йил давомида алимент тўловлари амалга оширилмаган.

Алимент қарзи қайта ҳисобланиб, қарздор алимент қарзини тўламаганлиги сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Бюро томонидан маъмурий судга тақдим қилинган.

Қува туман маъмурий судининг 11.03.2019 йилдаги қарорига кўра, қарздор У.Джўраевга 5.302.666 сўм алимент қарзини тўламаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Жазони ўтаб чиққан қарздор У.Джўраев кейинчалик ҳам алимент қарзини тўламасдан келганлиги сабабли, 20.05.2019 йилда давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг яшаш манзили ўрганилган ва уни ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилда яшамаётганлиги, МФЙнинг маълумотида қарздор У.Джўраев 2019 йил май ойи бошида Қозоғистон Республикасига ишлаш учун кетганлиги аниқланган, лекин давлат ижрочиси Н.Исломов қарздорга нисбатан Ўзбекистон Респуликасидан четга чиқиш ҳуқуқларини чеклаш ва қидирув эълон қилиш чораларини кўрмаган.

Давлат ижрочиси Н.Исломов бошқарма бошлиғининг 04.06.2019 йилги буйруғига асосан лавозимидан озод этилиб, Бюродан хизматдан бўшатилган.

Қарздорнинг алиментдан қарзи 01.08.2019 йил ҳолатига 6.512.666 сўмни ташкил қилиб, ушбу қарздорликни ундириш мақсадида 19.08.2019 йилда қарздорнинг яшаш хонадони бўлган Қува тумани, «М.Хасанов» МФЙ, А.Қодирий кўчаси ўрганилганда қарздор Қозоғистон Республикасига ишлаш учун чиқиб кетганлиги ва уйида эмаслиги яқин қариндошлари орқали аниқланган, бу ҳақида 19.08.2019 йилда МФЙ иштирокида далолатнома расмийлаштирилган.

Юқоридагиларга кўра, 19.08.2019 йил куни давлат ижрочиси томонидан қаздорнинг четга чиқиш ҳуқуқлари чеклаш ҳамда унга нисбатан қидирув эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилиниб, ижросини таъминлаш учун Бюронинг Ахборот таъминоти ва қидирув бўлими ҳамда туман ИИБга қарорлар тақдим қилинган, ҳозирда қарздорни қидириб топиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *