Кўрилди

Жорий йилнинг 23 август куни “SizdanTelegram” тармоғида жойлаштирилган “Фарғона-Алимент тўлай десам, тайинли иш йўқ, Россияга борай десам, тақиқ қўйилган” номли маълумот юзасидан

Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 13.09.2011 йилги қарздор Э.Хасановдан ундирувчи Д.Хасанова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун барча топган даромадининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати собиқ суд ижрочиларининг Олтиариқ тумани бўлим томонидан 12.04.2011 йилда мажбурий ижрога қаратилган.

Ижро ҳаракатлари давомида, ҳамкор ташкилотлардан олинган маълумотлар ва тузилган далолатномаларга кўра, қарздорнинг ундирувга қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки мавжуд эмаслиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 421-моддасига асосан 27.02.2012 йилги қарор билан қарздор Э.Хасановнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш хуқуқлари вақтинча чекланган.

Ўрганиш давомида, Э.Хасанов алимент пулларини 2015 йил март ойига қадар ўртача ойлик иш ҳақининг 25 фоизи ҳисобидан, 2015 йил март ойидан 2016 йил апрель ойига қадар “Акмалжон Файзиев Азамжонович” фермер хўжалигидаги иш ҳақи ҳисобидан ва 2016 йил апрель ойидан 2016 йил октябрь ойига қадар “Келажак орзу замини” фермер хўжалигидаги иш ҳақи ҳисобидан тўлаганлиги маълум бўлди.

Унинг 01.03.2019 йил ҳолатига алимент тўловидан бўлган қарздорлиги 7.540.700 сўмни ташкил этган, ушбу қарздорлик бартараф этилмагани учун Олтиариқ тумани маъмурий судининг 15.03.2019 йилги қарори билан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 47-4-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шунингдек, қарздор Э.Хасановдан ундирилган 200.000 сўм алимент пулини 16.08.2019 йилда ундирувчининг яшаш манзилига почта алоқа тармоғи орқали юборилиши таъминланган, қолган қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли унинг алимент қарзи қайта ҳисоб-китоб қилинганда, 01.08.2019 йил ҳолатига жами 9.692.000 сўмни ташкил этган.

Қарздор Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқларига қўйилган тақиқ ижро ҳужжати ижроси тамомланганида ёки суд томонидан бекор қилиниши мумкин.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси.

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *