Кўрилди

Жамоатчилик кенгаши – тадбиркорлар учун мададкор

Жараён

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Макамасининг 2019 йил 5 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг  Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида тадбиркорларининг жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш” тўғрисидаги 848-сонли қарорига асосан туманда фаолият кўрсатаётган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг  Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳузурида фаол тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар ва жамоатчиликнинг бошқа вакилларидан иборат тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши ташкил этилди. Тадбиркорлар жамоатчилик кенгаши ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат кенгаш органи ҳисобланади. Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожалантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, кичик бизнес ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига, ваколатли давлат органларига тақдим этиш кенгашнинг асосий вазифаларидан биридир. Фурқат туманидаги қабулхона ҳузурида ташкил этилган мазкур жамоатчилик кенгаши томонидан тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун йиғилишлар, давра суҳбатлари, конферециялар ўтказилиши режалаштирилган. Жумладан, 2020 йилнинг 18 февраль куни жамоатчилик кенгашининг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни жамоатчилик кенгаши раиси Ж.Юлдашев очди. Шундан сўнг иштирокчилар томонидан тадбиркорлик фаолияти учун ажратилаётган имтиёзли кредитлар, инфратузилма масалалари, ва солиқ имтиёзлари масалалари тўғрисида муҳокама бўлиб ўтди. Жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан тадбиркорлик субъектларини узоқ муддатли лизинг эвазига электр трасформаторлар билан таъминлаш, туман марказидан 5 километр узоқликда жойлашган тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари қўлланилиши тўғрисида таклифлар берилди. Жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан берилган таклифлар муҳокама қилиниб, Фарғона вилоят Иқтисодиёт ва саноат бошқармасига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритиш учун тақдим этилди.

Жамоатчилик кенгаши томонидан юқоридаги каби йиғилишлар, давра суҳбатлари, конференциялар ташкил этиш орқали тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммо ва камчиликларни ўз вақтида аниқлаш, уларни бартараф этиш таклифларини ишлаб чиқиб, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш тадбиркорлар жамоатчилик кенгаши аъзоларининг асосий мақсадидир.

Ойбек АҲМАДЖОНОВ, Фарғона вилояти, Фурқат туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг  Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири.   

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *