Кўрилди

Жамоат транспортларида пластик карточка ишлайди

Қарор ва шарҳ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 ноябрдаги “Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташишда йўлкира ҳаиқни тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 948-сонли қарорига кўра, умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини (йўл ҳақини пластик карталар орқали амалга ошириш)ни жорий этиш босқичма-босқич амалга оширилади.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ва «Тошкент метрополитени» УКнинг айрим йўналишларида кўрсатилган йўловчи ташиш хизматлари учун 2020 йил 1 январдан бошлаб;

Нукус шаҳри ва вилоят марказларида йўловчи ташиш хизматлари учун  2020 йил 1 агустдан бошлаб;

Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида йўловчи ташиш хизматлари учун 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.

Нозимахон ТОЖИЕВА, Фарғона вилояти Адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси, 1-даражали юрист.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *