Кўрилди

Жаҳл чиққанда ақл кетади ёки инсонийлик чегараси қаерда…

Маълумки, бугунги кунда, маъмурий судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига асосан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилиши билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилмоқда. Мазкур маъмурий ишларда қайсидир фуқаронинг бошқасини хақорат қилиши, унга қасддан енгил тан жарохати етказиши ёки жамоат тартибини қасддан бузиши каби холатларни кўплаб учратиш мумкин. Бироқ, айрим турдаги маъмурий ишлар борки, ҳуқуқбузарларнинг харакатларини хеч қайси меъзон билан оқлаб бўлмайди.

Жумладан, Сўх тумани, Сўх МФЙда яшовчи Мергенов Сайидали аканинг қишлоқ четида мевали боғи бор. Сайидали ака бу боғни нафақага чиққандан сўнг эрмак бўлади деган мақсадда парваришлаб келаётган эди, бекор турмасин деб дарахтлар остига буғдой ўсимлиги хам экиб қўйилган. Эрта тонгда боғидан хабар олиш учун чиққан Сайидали ака икки нафар ёш боланинг боғ четида ўсган буғдойларни пайхон қилиб югуриб кетаётганлигини гувохи бўлди.

У болаларни чақириб тўхтатди ва жахл устида уларни бир неча маротаба қаттиқ уриб юборди. Кейинчалик маълум бўлишича, ушбу болалар вояга етмаган Н.Баходиржонов хамда Ш.Муроджоновлар экан. Хар иккаласи хам олинган тан жарохатлари натижасида, ўзини ёмон хис қилиб шифохонага мурожаат қилган.

Мергенов Сайидалига оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш Сўх туман маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб, С.Мергеновга қонун доирасида жазо тайинланди. Бироқ, инсонни бошқа масала ўйлантиради. Ўзганинг норасида фарзандига қўл кўтариш, жароҳатлаш тўғрими. Аввалари, шўхлик ёки бирор айб иш қилган болаларни нари борса қулоғидан чўзиб, уларга дашном берилгани, Сайидали аканинг хам бир вақтлар ёш бола бўлганлиги ўзининг эсидан чиқдимикан.

 

Бахтиёр Юлдашев, Сўх туман маъмурий судининг раиси.

Музаффаржон Марахимов, Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *