Кўрилди

“Висол” тўйхонасидаги ўғирлик

Фарғона шаҳридаги “Водий висол оқшоми” МЧЖга тегишли “Висол” тўйхонасидаги СЕ 303 русумли электр ҳисоблагич электр таъминоти корхонасида рўйхатга олинмаганлиги маълум бўлди.

Мазкур қонунбузарлик ҳолати бўйича Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан баённома расмийлаштирилди.

Суриштирув жараёнида СЕ 303 русумли электр ҳисоблагични 2017 йил май ойида шаҳар Электр таъминоти корхонаси энергия сотиш хизмати бошлиғи У.Сайрамов амалдаги тартиб ва қоидаларга зид равишда ўрнатиб берганлиги аниқланди.

Бироқ, Электр таъминот корхонаси масъул ходимининг ноқонуний қилмиши шу билан тугамаган. 2017 йил 23 майдан 2019 йил 20 декабрга қадар “ПК электр-ҳисоб” дастурига “Висол” тўйхонасида истеъмол қилинган электр энергиясини 20 коэффициентга кам ҳисоблаб киритиб келган. Натижада тўйхона томонидан 76 миллион 761 минг сўмлик электр энергияси талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Жамолиддин ОДИЛОВ, МИБ Фарғона вилоят бошқармасининг катта инспектори.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *