Кўрилди

ҲУЖЖАТСИЗ МАШИНА МИНИБ…

Кўча-кўйда ҳаммамиз йўловчимиз. Иш юзасидан у ёқ-бу ёққа борар эканмиз, гоҳо енгил автомашиналарни бошқариб бораётган ёш йигитларга боқиб, беихтиёр ”Ишқилиб, ўқиганмикин, ҳужжати бормикин?” деб ўйланиб қоламиз. Чунки, жуда кўплаб ҳолатларда ёш ҳайдовчилар автомашинани ўта тез ҳайдашади, қолмишига биронта хорижий мусиқани баландлатиб олиб, яна кимлар биландир қўл телефонида бемалол гаплашиб ҳам кетади. Ўзининг бошқарувидаги машианада ўтин олиб кетяптими, одам олиб кетяптими, фарқига бормай қўяди.

Ҳамдамжон Абдураҳмонов 1997 йилда Қува туманидаги “Саховат” МФЙда туғилган. У сўнгги вақтларда онаси Зарифахон Қаландарова номига расмийлаштирилган, “Спарк” русумли, 60 J 455 КА давлат белгили автомашинада Фарғона-Қува йўналишида киракашлик қила бошлади. Ваҳоланки, Ҳамдамжоннинг автомашина бошқариш учун зарур ҳужжати йўқ эди.

Ўша куни  Фарғона-Қува йўлидан Қува туманитомонига ҳаракаьланиб кетёатиб, мазкур йўлнинг Қувасой шаҳар, “Янгиобод” МФЙ ҳудудидан ўтган 203-километрида амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 77-банди талабларини бузиб, тезликни ошириб, машина бошқарувини йўқотиб, йўл четига чиқиб кетди. Натижада автомашина ағдарилиб, йўл-улов ҳодисасини содир этди ва машинада йўловчи сифатида кетаётган Қ.Қосимов, С.Маҳаммадалиевлар енгил тан жароҳатлари, Н.Қодирова эса оғир тан жароҳатини олди.

Ушбу юз берган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича материаллар расмийлаштирилиб, кўриб чиқишлик учун судга юборилди.

Ҳусниддин АҲМАДЖОНОВ,  Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ катта суриштирувчиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *