Кўрилди

Ўзбошимчалик билан демонтаж қилиниб…

Собиқ «Фурқаттумангаз» филиали мансабдор шахслари томонидан тумандаги суюлтирилган газга мослаштирилган ҳудудларда «Ўзтрансгаз» АЖ Фарғона вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали балансида бўлган газ қувурлари 2011 йил ва 2017 йил давомида белгиланган тартибда қайта йўқламадан ўтказилмай, далолатномалар расмийлаштирмаган ҳолда демонтаж қилиниб, бозор баҳоси 791 миллион 354 минг 100 сўмлик жами 6343 метр газ қувурлари филиал омборига кирим қилинмасдан ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланди.

Шунингдек, филиал мансабдор шахслари томонидан 2011-2018 йилларда тумандаги суюлтирилган газга мослаштирилган ҳудудлардаги паст босимли газ тармоқлари бутлигини таъминлаш юзасидан тегишли чоралар кўрилмай, газ тармоқларга филиал ходимларини тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома асосида бириктирилмаганлиги оқибатида тумандаги 7 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги қишлоқларда турли диаметрдаги бозор баҳоси 946 миллион 835 минг сўмлик 29952 метр газ қувурлари аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан демонтаж қилиниб, маҳаллани ободонлаштириш ва бошқа мақсадларга сарфлаб юборилишига шароит яратилганилиги натижасида «Ўзтрансгаз» АЖ Фарғона вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланди.

Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд натижасига кўра жазо тайинланди.

Дилшоджон ҲАКИМОВ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходими.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *