Кўрилди

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЯНГИЛАНИШ ВА ЎЗГАРИШЛАР БЎЙИЧА ОДДИЙ ФУҚАРОНИНГ МУНОСАБАТИ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комиловтомонидан Фарғонашаҳрида 2019 йил 30 ноябрь куни ўтказилган сайёр қабул аҳолини розиқилиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

Мазкур сайёр қабул давомида Фарғона шаҳар маъмурий суди раиси С.Курбанов томонидан ҳам бир неча сайёр суд мажлислари ўтказилди.

Жумладан, мен Фарғона шаҳрида яшовчи Н.Тухтабоевга Фарғона шаҳар маъмурий суди раиси С.Курбанов томонидан 2019 йил 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлигим учун 1 йил 6 ой муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари 5.068.250 сўм миқдорида жарима жазо тайинланиб, қабул қилинган қарор мазмун-моҳияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 343-моддаси яъни бундан кейин муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс сифатида меҳнатга ҳалол муносабатда бўлишим ва намунали хулқ-атвори билан ўзимни кўрсатишим лозимлиги, шунда юқоридаги белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ишлаб турган ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан бундай ҳуқуқдан маҳрум этиш муддати қисқартирилиши мумкинлиги тушунтирилганди.

Шунда суд раисининг қарор ва тушунтиришларидан ўзимга тегишли хулоса чиқариб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, намунали хулқ-атвори билан бирга ишловчи ходимлар орасида ўзимни кўрсатиб, муқаддам тайинланган жаримани тўладим ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосининг ярмидан кўпроқ қисмини ўтадим.

Шундан сўнг мен ишлаб турган ташкилот маъмуриятиюқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, менга нисбатан махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддатини қисқартириш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилди, суд ушбу илтимоснома ва унга илова қилинган ҳужжатлар ҳамда суд мажлисида аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, муқаддам тайинланган жазодан ўзимга тўғри хулоса чиқариб, қилмишимдан чин кўнгилдан пушаймон ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, ижтимоий меҳнат билан шуғулланиб,  намунали хулқ-атворим билан бирга ишловчи ходимлар орасида ўзимни кўрсатиб, муқаддам тайинланган жаримани тўлаганлигим, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосининг ярмидан кўпроқ қисмини ўтаб бўлганлигим ҳамда маъмурий жавобгарликка тортилганимдан сўнг бошқа маъмурий жавобгарликка тортилмаганлигимни инобатга олиб, ишлаб турган ташкилот маъмурияти томонидан судга киритилган илтимосномани қаноатлантириб, тайинланган транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини қисқартирди.

Бу билан шуни айтмоқчиманки, Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган янгиланиш ва ўзгаришлар бўйича судлар раислари ва судьялар ўз ҳудудларда фуқароларни сайёр қабул қилиб, улар билан мулоқотлар ўтказиб, фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масаласи бўйича кўплаб мурожаатларига ҳуқуқий ёрдам бериб, муаммоларни ўз вақтида ижобий ҳал этиш чораларини кўришмоқда.

Энди қиш кунлари тегишли тартибда автомашинамни бошқаришим яъни оила аъзоларимни уй-юмушларига автомашинамни бошқариб ёрдам беришимга, ўзимни хизмат вазифаларимни ҳам ўз вақтида бажаришимга қулай бўлиб, оилавий бюджетимга ижобий таъсир кўрсатади, ваҳоланки барча оила аъзоларимни ортиқча йўл-кира учун сарф харажатларини олди олинади.

Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва барча суд ходимларига ўзим ҳамда оила аъзоларим томонидан судга берилган мурожаатимга ҳуқуқий ёрдам бериб, муаммомни ижобий ҳал этиш чораларини кўришганлиги учун чуқур миннатдорчилик билдираман.

Фарғона шаҳар Озодлик кўчаси 4-уй 38-хонада яшовчи Тухтабоев Нодиржон Мухторалиевич.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *