Кўрилди

Ўзбекистон Республикасида одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги муҳим вазифалар нурли келажак пойдевори

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22-боби “Суд ҳокимияти”га бағишланади. Асосий Қомусимизнинг 106-моддасида Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувси, ижро этувчи хокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритиши белгиланган. Шунингдек, 112-моддасида судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирор-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади деб қатъий белгиланган.

Қайд этиб ўтилган конституциявий тамойилларни Республикада янада самарали таъминланиши учун 2020 йил 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида “одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифа”ларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент судьялар орасида фақат 14 фоизини аёллар ташкил этишини билдириб, гендер тенгликни таъминлаш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, судлар фаолиятига рақамли технологияларни тўлиқ жорий этиш, Ўзбекистон Республикаси Олий судида ягона ахборот тизимлари комплексини ишга тушириш кераклигини, фуқароларга электрон мурожаат қилиш, мурожаат ҳолатини кузатиб туриш имконини яратиш лозимлиги билдириб, тегишли раҳбарий кўрсатмалар берди.

Дарҳақиқат муаяйн бир ишни муҳокама қилишда тарафлар иштирок этади. Масалан жиноят ишини муҳокамасида прокурор, адвокат, судланувчи, жарбланувчи ва хоказо шахслар қатнашади. Барчага маълумки, ҳамма ҳолларда ҳам судда жабрланувчи ва судланувчини яраштириш, етказилган зарарни суд муҳокамаси вақтида ундириб бериш имкони бўлмайди, ёки жабрланувчи судланувчига нисбатан сўраган оғир жазони қўллашга қонун йўл қўймайди. Шунда қайсидир тарафда судга бўлган ишончсизлик, нафрат юзага келади. Шундай ҳолатда халқ тили билан айтганда “ютқизган” шахс оммавий ахоборот воситаларини турли шаклларидан фойдаланиб, судни обрўзсизлантиришга, олийжаноб халқимизни судга бўлган ишончни сусайтиришга, иш ҳолатини тўлиқ билмайдиганлар орасида нафратни шакллантиришга харакат қилган ҳолатлар ҳам учраб туради. Судья биринчи навбатда ичган қасамёдига содиқликни, виждон амрини, адолатсевар халқимизни судга бўлган ишончини, энг аввало Президентимизнинг суд тизимига бўлган ғамхўрлигини ҳис қилган холда қарор қабул қилади. Масалан ЖИБ Данғара туман суди томонидан 2020 йил 6 ойи давомида
64 нафар шахсга нисбатан 59 та жиноят иши кўриб якунланди. Мазкур ишларни 3 таси ёки 5 фоизи суднинг қароридан норози бўлиб, вилоят судининг апелляция судлов хайъатига шикоят билан мурожаат қилган. Мазкур ишлар вилоят судининг апелляция судлов хайъати томонидан кўриб чиқилиб, қарор асосли, адолатли ва қонуний бўлганлиги сабабли, шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Бундай мисолларни барча судлар фаолиятида келтириш мумкин.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, кимдир ижтимоий тармоқлар орқали суд тизимини обрўсизлантиришга уринаётган бўлса унга хайриҳохлик билдиришга шошилмасдан, ишни моҳиятини билиш, шундан сўнг хулоса чиқариш лозим деб ҳисоблайман. Судьлар албатта олийжаноб, адолатпарвар ҳалқимизни равнақи йўлида, Президентимизни ишончини оқлаш учун бор имкониятини ишга солади, бу йўлда барча машаққатларни енгиб ўтади.                   

 

Х.Сотволдиев, Жиноят ишлари бўйича Данғара туман судининг раиси.

 

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *