Кўрилди

Ўзаро ярашиб олишди

Қўштепа туманида яшовчи 22 ёшли М.А. 2020 йил 4 сентябрь куни соат 23:30ларда ўз бошқарувидаги “Минск” русумли мотциклни ҳеч қандйа ҳужжатсиз, амалдаги йўл қоидаларини бузган ҳолда Марғилон шаҳар, “Байналминал” маҳалла фуқаролар йиғини, Мустақиллик кўчасидан ўтган кўчада бошқариб кетаётиб, ўзига нисбатан йўл-қатнов қисмининг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтиб, велосипедда ҳаракатланиб кетаётган Х.Абдуллаевни уриб юборган.

Суд-тиббий экспертизасининг 2020 йил 10 сентябрдаги хулосасига кўра, Х.Абдуллаевни чап оёқ катта ва кичик болдир суякларини юқори 3/1 қисмидан ёпиқ бўлакланиб синиши, бош мия чайқалиши, чап тирсак бўғими соҳасининг шилинма ва чап болдир соҳасининг пастки соҳасини, бош мия лат еган яраси аниқланиб, оғир шикастлар тоифасига киришлиги кўрсатилган.

Судда гумон қилинувчи М.А. жабрланувчи Х.Абдуллаев ариза билан мурожаат қилишиб, жиноят ишини ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўрашди.

Гумон қилинувчи М.А. суд мажлисида ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, айбига ўз ихтиёри билан тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради.

Жабрланувчи Х.Абдуллаев суд мажлисида ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, М.А.га нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз ҳоҳиши билан ёзганлиги, унга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 661-моддасига мувофиқ, Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

Суд жабрланувчи Х.Абдуллаев ва гумон қилинувчи М.А.нинг ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Марғилон шаҳар прокурори ўринбосари Д.Каримовнинг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, гумон қилинувчи М.А.нинг муқаддам судланмаганлиги, айбига ихтиёрий иқрорлиги ва етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, жабрланувчи, гумонланувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув жабрланувчи, гумонланувчининг ҳоҳишлари билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят Жиноят кодексининг 661-моддасига мувофиқ ярашувга тушишини инобатга олиб, М.А.га нисбатан юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топди.

Музаффар МАРАҲИМОВ,  жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг раиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *