Кўрилди

Қувалик фирибгар: кореяга ишга жўнатмоқчийди…

1968 йилда Қува туманида туғилган Бахтиёр Ботиров муқаддам фирибгарлик жиноятларини содир этгани учун судланиб, хавфли рецидивист мақомини олганлардан биридир. У қилмишларидан тўғри хулоса чиқармай, яна ўзганинг мулкини фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш жиноятларини қасддан содир эта бошлади.

Жумладан, Б.Ботиров 2014 йил июль ойининг ўрталарида Ш.Ўктамовни Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси вазирлиги томонидан Жанубий Корея Республикасига шартнома асосида ишга юбориш учун ташкил қилинган имтиҳон синовларидан ўтказиб, уни ишга юборишни ваъда қилиб, ундан 2 минг 800 АҚШ доллари миқдоридаги (6 миллион 507 минг 200 сўм) пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборди.

Текин пул тешиб чиқмайди, деб ўйлаган Б.Ботиров такроран жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2014 йил 26 октябрь куни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида (марҳум) жабрланувчи А.Абдуллаевнинг ўғли Т.Азамжоновни Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси вазирлиги томонидан Жанубий Корея Республикасига шартнома асосида ишга юборишини айтиб, А.Абдуллаевдан 4 минг АҚШ доллари миқдоридаги (9 миллион 495 минг сўм) пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, бу пулларни ҳам ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборди.

Шундан сўнг текин пулга бўлган иштаҳаси янада очилган Б.Ботиров ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2015 йил сентябрь ойида жабрланувчи В.Исмоиловни ҳам Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси вазирлиги томонидан Жанубий Корея Республикасига шартнома асосида ишга юбориш учун ташкил қилинган имтиҳон синовларидан ўтказиб, ишга юборишни ваъда қилиб, ундан 1 минг 500 АҚШ доллари (3 миллион 915 минг сўм), 2015 йил ноябрь ойининг ўрталарида 500 АҚШ доллари (1 миллион 353 минг 500 сўм) пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига сарфлади.

Шу тариқа у Э.Маллабаедан 1 минг 500 АҚШ доллари (4 миллион 103 минг 610 сўм), 500 АҚШ доллари (1 миллион 367 минг 870 сўм) ва 1 минг 500 АҚШ доллари (4 миллион 653 минг 270 сўм), жабрланувчи О.Сатвалдиевани ўғли З.Сотволдиевни ҳам Кореяга ишга жўнатмоқчи бўлиб, 1000 АҚШ доллари (3 миллион 46 мингсўм), 2 минг 500 АҚШ доллари (8 миллион 107 минг 500 сўм), жабрланувчи А.Реджабовдан 1 минг 500 АҚШ доллари (3 миллион 915 минг сўм), 1000 АҚШ доллари (1 миллион 353 минг 500 сўм), И.Алиевдан 3 минг АҚШ доллари (24 миллион 480 минг сўм), жабрланувчи Х.Хамрақуловнинг ўғли М.Муҳамаджоновни хорижга ишга юборишни айтиб, бунинг учун Тошкент шаҳрида жойлашган “PROFELITE IMP XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI” ташкил этилганлиги, агентликда ўзи агент сифатида ишлаб келишини айтиб, унинг 1000 АҚШ доллари (8 миллион 312 минг сўм), жабрланувчи Ф.Позиловдан 1 минг 550 АҚШ доллари (13 миллион 12 минг 250 сўм), жабрланувчи У.Собировнинг ўғли Ф.Собировни хорижга ишга юборишни айтиб, ундан 1000 АҚШ доллари (8 миллион 312 минг сўм), И.Турғуновдан 1 минг 350 АҚШ доллари (11 миллион 344 минг 50 сўм), Д.Мухторовдан 1 минг 350 АҚШ доллари (11 миллион 344 минг 50 сўм), М.Рахимовдан 1 минг 350 АҚШ доллари (11 миллион 344 минг 50 сўм) миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юраверди. Бироқ, жабрланувчиларнинг бирортасини ҳам Кореяга ишга жўнатмади.

Лекин бузоқнинг югургани сомонхонагача деганларидек, фирибгар Б.Ботировнинг фирибига учганлар ниҳоят ҳуқуқни муҳофаза этувчи идораларга ариза билан мурожаат этдилар.

Жиноят ишлари бўйича Қува туман суди судланувчи Б.Ботировнинг барча жиноий қилмишларини муфассал кўриб чиқиб, амалдаги қонунларга биноан  5 йилга озодликдан маҳрум қилиб, жабрланувчиларга белгиланган тартибда пулларини қайтариши лозимлигини қайд этиб, судланувчи Б.Ботиров томонидан “Ипотека-Банк” АТИБ Фарғона вилоят филиалида сақланаётган 71 миллион 150 минг сўм пуллар жарбланувчиларга пропорционал тартибида тақсимланишини ҳам белгилади.

З.ОМОНОВ, жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти, Қува туман судининг раиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *