Кўрилди

Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас

 Судланувчи У.К илгари бир неча марота ўғирлик қилиб, судланган бўлишига қарамасдан, ўзига тўғри хулоса чиқариб олмасдан ҳавфли рецидивист бўлгани ҳолда, 2018 йилнинг 30 июнь куни тунги соат 02-30 ларда, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Данғара тумани Тўлабой қишлоғида яшовчи фуқаро М.Бнинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадоннинг ётоқхонасидаги шкаф ичидан жами бозор нархи 500.000 сўм бўлган бир дона эркаклар костюм-шимини, уч дона эркаклар кўйлагини, икки дона эркаклар шимини, ошхонасида бўлган бозор нархи 500.000 сўмлик “ОDUL” номли электр печини матога ўраб, кўчага ташиб олиб чиқиб, жиноий харакатини давом эттириб хонадонга қайтиб кириб, ётоқхонада бўлган тримо ичидан жами 1.600.000 сўм пул маблағларни яширин равишда талон-торож қилиб, хонадондан чиқиб кетаётган пайтда, хонадон эгаси М.Б уйқудан уйғониб, уни ушлаб олган, У.К ўзининг жиноий ҳаракатларини яшириш мақсадида уй эгаси М.Бга мазкур хонадонни қишлоқ масжиди деб ўйлаб, адашиб кириб қолганлигини айтиб, уни алдаб, хонадондан чиқиб кетмоқчи бўлганда, М.Б У.Книнг кимлигини аниқлаш мақсадида унга тегишли бўлган 1 дона
“Айфон-4” русумли телефон аппаратини олиб қўйган ва У.Кга хонадонга кундузги вақтда қайтиб келиб телефон аппаратини олиб кетишлигини айтиб, уни хонадонидан чиқиб кетишига рухсат берган. Шундан сўнг, У.К М.Бни хонадонидан яширин равишда ўғирлаб қўлга киритган 1.600.000 сўм пулларни чўнтагида ўзи билан хонадондан олиб чиқиб, хонадон ташқарисига олиб чиқиб қўйган буюмларни кўчага ташлаб, номаълум томонга қочиб яширинган. Шундан сўнг, М.Бни хонадонидан ўғирлик йўли билан қўлга киритган 1.600.000 сўм пул маблағларини ўзининг шахсий эхтиёжлари учун сарф қилиб юборган.

Судланувчи У.К Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбдор деб топилиб, 7 (етти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан ўта ҳавфли рецидивист деб топилди.

Х.Сотволдиев , Жиноят ишлари бўйича Данғара туман судининг раиси.    

 

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *