Кўрилди

ЎЛИМГА САБАБЧИ БЎЛДИ

Фуқаро Ғанибоев Абдуҳошим Ҳамиджон ўғли 1993 йил 24 декабрда Фарғона туманида туғилган. Муқаддам икки маротаба ҳам амалдаги Жиноят кодексининг 223-моддасида кўзда тутилган жиноят – қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш жиноятларини содир этиб, судланганди. Охиргисида 20 фоиз иш ҳақини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган холда 3 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилиниб, бўйнидаги ўталмаган қолган жазо муддати 1 йил 11 ой 5 кунни ташкил этаётганди.

Фарғона туманидаги “Оқбилол” МФЙ, “Ёшларобод” кўчаси, 35-уйда истиқомат қилиб келиб, ўзига берилган имкониятлардан тегишли ҳулоса чиқариб олмасдан, қайта жиноят содир этиш йўлига ўтди. Жабрланувчининг ўлимига сабабчи бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятини қуйидаги вақт, ҳолат ва усулда содир этди:

Абдухошим Ғанибоев 2019 йил 6 август куни тахминан соат 22:00да синфдошлари билан Оқбилол қишлоғидаги “Садо” кўчасида жойлашган “мини футбол майдони”га футбол ўйнаш учун бориб, футбол ўйнаш жараёнида, тахминан соат 23:15 да, қарама-қарши жамоада унга қарши ўйнаётган, ўзининг таниши Усмонбеков Илёсбек Усмонбек ўғли унга нисбатан қўпол ўйнаганлиги учун у билан оғзаки жанжаллашиб, жанжал давомида И.Усмонбеков уни уятли сўзлар билан ҳақорат қилганидан жаҳли чиқди. Чап қўлининг мушти билан фуқаро И.Усмонбековнинг бош қисмига бир маротаба қасддан уриб, унга тан жароҳати етказди. Зарба натижасида И.Усмонбеков ерга йиқилиб, ҳушини йўқотди ва шу ердаги фуқаролар томонидан шифохонага олиб кетилаётганида, олган тан жароҳати сабабли йўлда вафот этди.

Мазкур ҳолат бўйича Республикаси суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Фарғона филиали томонидан берилган маълумотномада И.Усмоновнинг ўлимига ёпиқ калла мия шикасти, бош мия моддаси ва қоринчаларига тарқалган геморрагик қон қуйилиши сабаб бўлганлиги аниқланган.

2019 йил 8 август куни фуқаро Ғанибоев Абдухошим Ҳамиджон ўғлига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-модда 3-қисми “д” банди билан айб эълон қилиниб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Давлатжон МАҲМУДОВ, Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси, капитан.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *