Кўрилди

Ўғрини қариндошлари олдида виждони қийналганмиш…

Чамаси, икки-уч маротаба қамалиб, қамоқхонанинг ҳидини олиб қолган кимса яна ўша ҳидларни соғиниб қолади, шекилли. 32 ёшли Олимжон Умаралиев 5 маротаба судланган. Шу сабабли ҳам суд томонидан “хавфли рецидвист” деб топилган.

Чамаси, икки-уч маротаба қамалиб, қамоқхонанинг ҳидини олиб қолган кимса яна ўша ҳидларни соғиниб қолади, шекилли. 32 ёшли Олимжон Умаралиев 5 маротаба судланган. Бир марта фирибгарлик жинояти билан қамалган бўлса, қолган тўрт маротабасида фақат ўғирлик жиноятларини содир этгани сабабли “ўтириб чиққан”. Шу сабабли ҳам суд томонидан “хавфли рецидвист” деб топилган.

Ишсиз, пулсиз қолган кунлари, яъни 2018 йил 30 март ва 3 апрель кунлари оралиғида, фақат сутканинг кундан кунга ўтар кечаси ўғирлик жиноятларини содир этди. Иккинчи мартабасида эса ўзининг тоғаси А.Ўрмоновнинг яшаш хонадонини мўлжалга олди. Тоғасининг уйидан ўғирлаб олиб чиқиладиган буюмлар кўплигини, бир ўзи кўтариб чиқолмаслигини, сўнг эса бу буюмларни пуллаш ҳам осон кечамаслигини олдиндан билиб, ўзига Ф.Джалиловни шерик қилиб олди. Фақат Ф.Джалилов ўғирлик қилиш учун хонадонга кирмайди-ю, кўча бошида кузатиб туради, ўғирланган буюмлар олиб чиқилгач, уларни олиб, сотувини ташкил этади.

Қува тумани, “Раста” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Фурқат номли кўчада жойлашган 41-уй хонасига Олимжон Умаралиев тун ярмидан оққанида кўча томонда жойлашган дераза орқали ғайриқонуний равишда кириб, у ердан жабр-ланувчи Н.Ўрмоновага тегишли умумий нархи 2 миллион 140 минг сўм бўлган беш дона қоғоз ва целлофан ғилофлардаги кўрпа, тўшак ва ёстиқлар учун ғилофлар тўпламлари, нархи 900 минг сўм бўлган уч дона адёл-ёпинчиқлар, нархи 2 миллион сўм бўлган уч дона аёллар кўйлаклари, нархи 30 сўм бўлган бир дона аёллар шарфи, нархи 600 минг сўм бўлган уч жуфт аёллар оёқ кийимлари, икки турдаги нархи 216 минг сўм бўлган 8 метр бахмал матолар, нархи 480 минг сўм бўлган олти дона кўрпа ва нархи 240 минг сўм бўлган олти дона тўшак ғилофлари ҳамда икки дона ўрамлардаги ҳар бири 50 метрдан бўлган умумий қиймати 650 минг сўмлик матоларни яширин равишда талон-тарож қилиб, таниши Ф.Джалиловга олиб чиқиб берди.

Ф.Джалилов эса ушбу ўғирланган буюмлар учун О.Умаралиевга 500 минг сўм бериб, қолганини ўз чўнтагига урди.

Энг қизиғи, суд муҳо-камаси вақтида судланувчи О.Умаралиев тоғасининг уйига ўғирлик қилиб, қа-
риндошлари олдида виж-
дони қийналаётганини айтиб, дастлабки тергов даврида ўғирлик жиноятларига шерик қилиб олган Ф.Джалилов ҳақида айтмагаганини, ҳозир эса айтишга мажбур бўлганини билдирди.

Қува тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими ходимлари эса жиноий ишга  жалб этилган Ф.Джалиловга нисбатан  2018 йил 5 апрель кунги қарорига асосан жиноят ишининг унга оид қисми ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмагани сабабли тугатилганлигини билдирганди.

Тоғасининг хонадонидан ўғирлаб чиқилиб, сотиб юборилган буюмларнинг оз қисми топилиб, кўпгина қисми номаълум кишиларга сотиб юборилгани учун ҳам топилмаганини эътиборга олиб, судланувчи Олимжон Умаралиевнинг жиноий қилмишларини муфассал кўриб чиқиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 60-моддасига асосан тайинланган жазога 8 ой 23 кун озодликдан маҳрум қилиш жазосини қисман қўшиш йўли билан ўташ учун узил-кесил 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини та-йинланди. Судланувчи О.Умарали-евдан жабрланувчи Н.Ўрмонова фойдасига етказилган 300  сўм моддий зарар ундириладиган бўлди. Қува  туман  ИИБ ҳузуридаги  ТБ терговчиси Ф.Мириса-
ковнинг 2018 йил 5 апрель кунги фуқаро Джалилов Фарҳод Абдукаримовичнинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмагани сабабли ҳаракатдан тугатиш ҳақидаги қарори бекор қилиниши ҳамда жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилиш топширилди.

Маъруфа СОЛИЕВА,

«Қонун ва ижро» газетасининг махсус мухбири.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *