Кўрилди

Тушунтиришлар берилди

Данғара тумани маъмурий томонидан 2019 йил давомида жами 11 та тўлов интизомини бузиш ва тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширишга оид ҳуқуқбузарликлар туманнинг  “Навбаҳор”, “Чинобод” ва “Увайсий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи шахслар томонидан қайд этилган.

Юқоридаги ҳуқуқбузарликларни келгусида содир этилишини олдини  олиш мақсадида “Навбаҳор”, “Чинобод” ва Увайсий номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи шахслар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилиб, мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этмаслик учун келгусида нималарга эътибор бериш кераклиги ҳамда амалдаги тадбиркорликка оид қонун ҳужжатлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Маъмурий судлар томонидан белгиланган иш режа бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликларни ошгани бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида яшовчи фуқароларга амалдаги қонунчиликни тарғиб қилиниши келгусида маъмурий ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда камайишига хизмат қилади.

Элдмуроджон ОРТИҚОВ, Фарғона вилояти, Данғара туман маъмурий судининг раиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *