Кўрилди

Тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

Данғара тумани маъмурий суди томонидан 2020 йил 6 ойи давомида жами 511 та маъмурий иш 610 нафар шахсга нисбатан иш кўрилиб, шундан 154 та маъмурий иш 161 та шахсларга нисбатан солиқ солинадиган объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёки касса операцияларини юритиш тартибини, шунингдек тўлов интизомини бузиш билан боғлиқ, шунингдек ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш билан боғлиқ 15 та иш 17 та шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар кўрилган.

Мазкур тоифадаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар жорий йилнинг 6 ойи давомида Данғара туманнинг Қизилмушт, Телиминг ва Бойбута маҳалла фуқаролар йиғини  ҳудудида яшовчи шахслар томонидан ўтган йилнинг  6 ойига нисбатан ошганлиги аниқланган.

Маъмурий ишларни суд мажлисларида кўриш жараёнида, ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга ва солиқ солинадиган объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёки касса операцияларини юритиш тартибини, тўлов интизомини бузиш каби ҳуқуқбузарликларни содир этилишини олдини олиш юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Э.Ортиқов, Данғара туман маъмурий судининг раиси.     

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *