Кўрилди

Ташкилотдаги қонунбузарлик

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бутун дунё бўйича энг долзарб масалалардан бири сифатида доимо эътиборда бўлиб келган. Ҳозирги кунда ушбу масала адлия бўлимларининг ўз олдига қўйган мақсадига айланиб улгурган. Ўз ҳуқуқларининг ҳимоя қилининишини сўраб фуқаролар эса адлия бўлимларига мурожаат қилишлари ҳам бежиз эмас.

Бу борада Фарғона туман адлия бўлими ҳам самарали ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, 2020 йил 11 май куни Фарғона туман адлия бўлимига фуқаро Феруза Ҳасановна Камилова номидан ариза келиб тушди. Аризага кўра, фуқаро Ф.Камилова Фарғона вилоят “Сувоқова” ДУК Фарғона туман филиалига 2020 йил 10 январь куни ишга қабул қилинган. Лекин Ф.Камилова 2020 йилнинг 30 январь куни ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаган. Ташкилот томонидан эса Ф.Камиловага ишдан бўшаганлиги ҳақидаги буйруқ ҳамда меҳнат дафтарчаси берилмаган. Шунингдек, ишлаган даври учун иш ҳақи ҳам тўланмаган.

Мазкур масала туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 12 май кунининг ўзида  ижобий ҳал этилиб, фуқаро Ф.Камловага ишлаган вақти учун иш ҳақи ундириб берилди.

Кимнингдир оғирини енгил қилиш, муаммосига ечим топиб бериш, энг асосийси, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш адлия бўлимлари олдига қўйган олий мақсад ҳисобланади.

Элмуроджон ОЛИМОВ, Фарғона вилояти, Фарғона тумани адлия бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи, II-даражали юрист.  

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *