Кўрилди

Табиий газ тармоғига яширинча уланиб…

МИБ томонидан ўтказилаётган “Тундан тонггача” рейдлари ортидан айрим тадбиркорларнинг қинғир ишлари фош бўлиб қолмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори талабларига мувофиқ тунги 00:00дан соат 06:00гача “Тундан тонггача” рейдлари вақти-вақти билан, асосийси, кутилмаганда ўтказилмоқда.

Хусусан, шу каби тезкор тадбир Риштон туманида ҳам ўтказилиб,         Бюро тезкор вакилларининг тонгги соат 04:00ларда Риштон тумани Саноат зонасида фаолият юритиб келаётган «Premium vegetables» қўшма корхонаси таъсисчиси Усмонов Исломжонни “етти ухлаб тушига кирмаган” кўринади.

Қўшма корхонанинг иссиқхоналарида ўнг минглаб туп помидор кўчатлари барқ уриб яшнаб турибди, ҳаво ҳарорати ҳам 25-30 С нормал ҳолатда, анча меҳнат қилинган ва ҳаммаси жойида. Бироқ, қўшма корхона вакилларининг юраклари така-пука бўлаётганининг сабаби бошқа экан. Иссиқхоналарга уланган 4 та котёлларнинг бирортаси газ ҳисоблагичга уланмаган, аҳолига тегишли тармоқдан ўзбошимчалик билан ўғринча уланиб олиб фойдаланаётганлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, «Premium vegetables» қўшма корхонаси давлат манфаатларига 40 миллион сўмдан ортиқроқ зарар етказганлиги аниқланди ва мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилди.

Муҳими, тадбиркорнинг иссиқхонаси қонун ҳужжатларига мувофиқ газ тармоғидан узилган ва эндиликда тадбиркор ўтин-кўмир ёқиб газнинг қадрига етар балки?!

Мукаммал МУРОДОВ, МИБ Фарғона вилоят бошқармасининг бўлим катта инспектори.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *