Кўрилди

СУДЬЯЛАР ВА ЖАМОАТЧИЛИК ЎРТАСИДА МАСОФА ҚАЙ ДАРАЖАДА?!

         “Нуроий” жамғармасининг Тошлоқ туман бўлими раҳбари сифатида кўп йиллардан буён ишлаб келмоқдаман. Бунга қадар туманимизда турли хил вазифаларда ишлаб келганман. Илк иш фаолиятимни бошлаганимдан буён мана орадан 50 йил дан ортиқ вақт ўтибди.

         Бугун шу ўтган даврда судларимиз фаолияти, уларнинг жамоатчилик, шу жумладан фахрийларимиз билан ўзаро ҳамфикрлиги қай даражада эканлиги ҳақида фикр юритмоқчиман.

         Илгарилари судьяларимизни фақатгина, айрим оммавий тадбирларда кўриб қолар эдик. Қолган вақтда уларни ўз биносидан ташқарига чиқмасдан “хонашин” тарзида фаолият олиб борувчи, унга яқинлашиш жуда ҳам қийин бўлган амалдор сифатида билар эдик.

         Ҳозирчи?Вазият бутунлай бошқача – туманимизнинг қайси маҳалласига бориб, у ердаги фаоллар ва фахрийлар билан суҳбатлашиб, судьялар ҳақида фикр юритганда судьяларимиздан бири келиб, адашиб жиноят содир қилган ўз маҳалласи аъзосининг иши сайёр судда кўрилганлиги, ишни кўриш жараёнида судья уларнинг фикрларини ҳам эшитганлиги ва ҳатто, уларнинг маҳлладоши тўғрисидаги ижобий фикри инобатга олиниб, адолатли ҳукм қилинганлиги ёки судья улар билан очиқ суҳбат ўтказиб, суд-ҳуқуқ соҳасида уларни қийнаб келаётган муаммоларини эшитиб, ушбу муаммоларни бартараф этаётганликлари тўғрисида гапиришмоқда. Бу эса судьяларимиз билан жамоатчилик ўртасида ҳамфикрлилик мустаҳкамланиб бораётганлигини кўрсатмоқда.

         Фикримнинг исботи сифатида, жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди томонидан тумандаги “Истиқлол” маҳалласида жорий йилнинг апрель ойида сайёр судда кўрилган М.А.Бакировга оид жиноят ишини келтиришим мумкин.

         М.Бакиров Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаб, сақлаб ва уларни тарқатган.

         Суд М.Бакировга оид ушбу ишни кўришда ўзи яшайдиган “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини фаолларининг М.А.Бакировга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш, келгусида ушбу фуқарони кафиликка олиш тўғрисида фикрини инобатга олиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлади.  Хулоса ўрнида шуни айтмоқчиманки, судьяларимиз ўз фаолиятини жамоатчилик билан очиқ мулоқот қилиш, кекса ёшдаги фахрийларимиз билан ҳамфикрли бўлиш, уларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммоларини муҳокама қилиш ва бартараф этиш асосида олиб бораётганлиги уларга бўлган ишончнинг мустаҳкамланишида жуда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ў.Каримов “Нуроий” жамғармасининг Тошлоқ туман бўлими раҳбари.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *