Кўрилди

СУДЬЯГА ТУРЛИ ШАКЛДА ТАЪСИР ЎТКАЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК КУЧАЙТИРИЛИШИ БЕЛГИЛАНМОҚДА

         Бу борада 2019 йил 13 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4551-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар Дастури” тасдиқланди.

Даструнинг асосий мақсади сифатида – Конституция ва қонун устуворлигини, давлат органлари қарорлари, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари қонунларга тўлиқ мувофиқ бўлишини таъминлаш, қонунлар ижросини самарали ташкил этиш;

жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш, ҳуқуқий ахборотни замонавий усуллар орқали кенг оммага етказиш, ҳар бир фуқаро ва мансабдор шахсларда Конституция ва қонунларга ҳурмат ҳиссини шакллантириш;

Конституция ва қонун устуворлигига эришишда давлат идоралари фаолияти устидан жамоатчилик назорати механизмларини такомиллаштириш, мустақил ва холис оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш;

одилсудловтизиминиянадатакомиллаштириш, суд ҳокимиятинингобрўсиниоширишвачинакаммустақиллигинитаъминлаш;

давлатважамиятбошқарувида, давлаторганларинингкундаликфаолиятидаочиқликваошкораликтамойиллариникучайтириш, ҳуқуқнимуҳофазақилувчиорганларнихалқманфаатийўлидахизматқиладиганидораларгаайлантириш;

Конституциявақонунлардабелгиланганинсон, унингҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммативабошқадахлсизҳуқуқлариниолийқадриятсифатидаянадамустаҳкамлаш, мулкдахлсизлигиникафолатлаш орқали пировард натижаларга эришиш белгиланди.

Шу билан бирга қарорда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 майга қадар:

прокурор, суриштирувчи ёки терговчининг жиноят ишини қўзғатиш, жиноят иши қўзғатишни рад этиш, тафтиш тайинлаш, суриштирув ёки дастлабки терговни тўхтатиш ва жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарорлари устидан манфаатдор шахслар томонидан бевосита судга шикоят қилиш;

суд ишларини ҳал этишга аралашиш, жумладан ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилишига тўсқинлик қилиш, адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга турли шаклда таъсир ўтказиш ҳолатлари бўйича жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиши белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, адвокатура институтини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Адвокатлар палатаси фаолияти билан боғлиқ бўлган ваколатларини қайта кўриб чиқиш орқали ушбу тузилманинг роли ва аҳамиятини янада ошириш; терговчи, прокурор ва суд томонидан давлат ҳисобидан адвокатларни жалб қилиш механизмини халқаро стандартлар асосида қайта кўриб чиқиш; адвокатлар учун қўшимча имтиёзлар белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасига Адлия вазирлиги, Олий суд ва Бош прокуратура билан биргаликда 2020 йил 1 майга қадар адвокатура институтини янада такомиллаштириш ва адвокатлар мавқеини тубдан ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжати лойиҳасини ишлаб чиқиши ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш вазифаси топширилди.

Ўктамжон Пўлатов Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *