Кўрилди

Судья ёрдамчиси ўз шаънини сақлади

Ҳар қандай одамнинг ёмонотлиқ бўлиши жуда осон. Аммо яхши инсон бўлиш, айниқса ҳалол бўлиш барчанинг ҳам қўлидан келавермайдиган иш.

Зеро, коррупция қарши қаттиқ кураш кетаётган, аёвсиз кураш олиб борилаётган бугунги кунда айниқса ҳуқуқ-тартибот идораларида ишловчи ходимларнинг ҳалол-пок бўлиши ўта муҳимдир.

Коррупцияга қарши курашиш муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2017 йил 3 январь куни қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 3-моддасида коррупция сўзининг мазмуни ёритилган. Унга кўра, коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш тушунилади.

Бугунги кундаги давлат ва жамият олдидаги энг долзарб ҳолатлардан бири бўлган коррупция иллатини бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўплаб саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан корруцияга қарши курашишга алохида эътибор қаратилмоқда. Коррупция ҳолатларини суд тизимида олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда.

Хусусан, 2019 йил 8 октябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди судья ёрдамчиси М.Холиқова ишларни якунлаб, суд мажлиси залидаги столини тартибга келтириш чоғида ҳужжатлар орасидаги конвертларнинг ичида 100 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари борлигини аниқлади. Судья ёрдамчиси бириктирилган судьяси ва суд раисини мазкур ҳолат юзасидан тез хабардор қилди. Ҳолат юзасидан холислар иштирокида далолатнома тузилди ва далилий ашё сифатида олинган пуллар билан биргаликда ҳолатга қонуний баҳо бериш учун Фарғона шаҳар прокуратурасига юборилди.

Судья ёрдамчиси М.Холиқова суд ходими шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатларни содир этилишини олдини олинишига муносиб ҳисса қўшганлиги сабабли фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суд раҳбарияти томонидан Ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Ж.САТТОРОВ, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди судья катта ёрдамчиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *