Кўрилди

Судларга янги техналогиялар жорий этилишининг қандай афзалликлари бор?

Президентимиз Ш.Мирзиёев томондан 2020 йил “Илм-маърифат ва иқтисодиётни рақамлаштириш йили” деб эълон қилингани, жорий йилда нафафат иқтисодиёт балки кўплаб соҳаларни рақамлаштириш, яъни кўрсатилаётган хизмат ва бажарилаётган ишларнинг сифатини ошириш, уларни тезкорлик билан бажариш ва аҳолига, истеъмолчиларга етказишда қулайликлар яратиш мақсадида янги, замонавий техналогиялар жорий этилиши давлат дастурига киритилган эди.

Бу ижобий янгиликдан суд тизими ҳам четда қолмади, жорий йил 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, судларга замонавий ахборотлаш тизими,рақамлашган техналогияларни жалб этиш ҳақида кўрсатма берилди. Шу ўринда юқоридаги қарорга қадар ҳам, судларда замонавий техналогия, жумладан рақамлаштириш тадбирлари қўлланиб келинаётганини ҳам таъкидлаш зарур, жумладан, судларда ягона электрон тизимни жорий этилгани, жиноят ишлари ва материаллар судларга анаънавий қоғоз шакли билан бирга электрон тарзда юборилаётгани, кўп таркибли судларда ишларни автоматик тақсимланланишини айтиш мумкин.

Келгусида судларга барча масалалар бўйича мурожаат қилишнинг электрон шаклига ўтиш ўз навбатида суд қарорларини ижрочиларга ва манфаатдор томонларга электрон формадаетказилиши белгиланди, бу тизимда қоғозбозликка йўл қўймасликва фуқароларнинг, суд ходимларининг вақтини тежашга, ундан унумли фойдаланишга сабаб бўлади.

Шунингдек, қабул қилинган қарордаги асосий янгиликлардан бири бу аҳолининг судни бевосита уйида ёки бошқа жойда туриб, “онлайн” кузатишларини жорий этилишидир. Келгусида, судда кўриб чиқилаётган ишни Олий суднинг интернетдаги расмий канали орқали кузатиш ёки ёзиб олинган ва расмий сайтда сақланадиган суд жараёнини қайтадан кўриб чиқиши имконияти мавжуд бўлади.

Умуман, дунёнинг илғор давлатларида суд тизимига замонавий ахборот техналогиялар тизими жорий этилган ва бу тизим ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Жумладан, АҚШ, Англия ва Хитойда ишларни “онлайн” тизимида мазмунан кўриб чиқиш тартиби амалда,ўзининг хавфсизлигини, судланувчи билан учрашишни хоҳламаганжабрланувчи ёки гувоҳлар суд мажлисига келмасдан кўрсатувлар бериши, ўз навбатида судланувчи ҳам суднинг тегишли сайтида рўйхатдан ўтиб, жиноят иши ҳужжатлари билан танишиши, судга ўзининг мурожаатларини юбориши, ўз айбига иқрор бўлиб, ундан пушаймон бўлганда жазо сифатида жаримани танлаши ва уни электрон тарзда тўлаб қўйиши мумкин.

Мамалакатимиз суд тизимига юқоридаги қарор билан замонавий ахборот техналогияларни жорий этиш ва рақамлаштиришдан яна бир мақсад, бугунги кунда иқтисодиёт ва бошқа турли соҳаларда олиб борилаётган ўзгаришлар, иннавацион ва интерактив тизимларни кўпроқ қўлланилаётганини эътиборга олиб, ушбу ўзгаришлардан ортда қолмаслик, замонга мос тарзда ривожланиб бориш, бошқа идоралар ва ташкилотлар билан электрон маълумот алмашишни йўлга қўйишдир. Бу ўзгариш, судлар ва бошқа идоралар ўртасидаги қоғозбозлик ва бюрократизмни олдини олади, ишдан манфаатдор шахсларни турли идоралар ўртасида сарсон бўлишидан сақлайди. Суд тизимидаги ягона маълумотлар базасининг шакллантирилишитуфайли, судлар томондан чиқарилган барча қарорлар билан фуқаролар ва юридик шахслар ҳеч бир тўсиқсиз танишиши мумкин бўлади.

Албатта, мазкур ижобий ва долзарб ўзгаришлар, юқори техналогияларни судлар фаолиятига жалб этиш ўз-ўзидан бўлмайди, бунинг учун вақт, ходимларнинг малакасини ошириш ва энг асосийси маблағ зарур. Шу сабабли, юқоридаги қарорда унинг ижросибосқичма-босқич амалга оширилиши белгиланди ва тизимда 2020-2023 йилларда амалга ошириладиган ишлар “йўлҳаритаси” қабул қилинди.

Юқоридаги қарорбилан суд тизимида жорий этилаётган янгилик, аҳолининг судлар фаолияти билан бевосита танишиб бориши, суд қарорлари ва иш якунидан ҳабардор бўлишлари, ишларни судларда шаффоф ва холисона кўриб чиқилишини таъминлайди ва фуқароларнинг судларга бўлган ишончини мустаҳкамлайди деб ҳисоблайман.

 З.Омонов, Жиноят ишлари бўйича Қува тумани суди раиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *