Кўрилди

Суд ҳужжатлари

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш бўйича энг мухим хукукий ҳужжат бу 2001 йил 29 августдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни хисобланади. Мазкур қонун суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади. Ушбу қонунга кўра, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (бундан буён матнда Мажбурий ижро бюроси деб юритилади) органларининг давлат ижрочилари зиммасига юклатилган.

Бюро фаолиятини такомиллаштириш буйича бир катор хукукий ҳужжатлар кабул килинган ва амалиётга жорий килинган.

Жумладан, Уз.Р.През.нинг 2018 йил 13 мартдаги ПК-3597-сонли “ Ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизиимни яратиш тўғрисида” ги қарорига кўра, бюро ва у билан ишлайдиган суд ва бошқа органлар ўртасида 2018 йил 1 сентябрдан электрон ҳамкорлик тизими жорий этилди. Шу кундан бошлаб бюронинг худудий бўлимларига ижро ҳужжатлари “E-XSUD” электрон тизим оркали жўнатилмокда. Бу эса фаолиятдаги турли коғозбозликлар ва оворагарчиликларга чек қўйилишига олиб келди.

2019 йил 12 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПК-4236-сонли “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самародорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига медиация института жорий этилди. Яъни ундирувчи ва қарздор ундирувчининг аризаси буйича ижро иш юритиш жараёнида 15 кун давомида ўзаро келишиб олишига имкон яратилди. Ушбу даврда ижро иш юритуви тўхтатиб турилиши белгиланди.

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш жараёнига давлат ижрочиси ва давлатнинг бошқа органлари вакилларининг аралашуви такикланди.

2019 йил 1 июндан бошлаб, ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги масала ижро ҳужжати келиб тушган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида ҳал этилишини ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлган такдирда, мазкур харакатлар карздорнинг аризасига ёки давлат ижрочисининг ўз ташаббусига кўра кўпи билан икки марта кечиктирилиши мумкинлиги, ижро харакатларини бажаришда юзага келган масалаларни тушунтириш учун давлат ижрочиси томонидан тайинланган мутахассис ижрочисининг қарори билан танишган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида ёзма хулоса такдим этишга мажбурлиги белгилаб куйилди.

2019 йил 1 октябрдан ижро харакатлари амалга оширилишининг автоматлаштирилган мониторинги буйича давлат интерактив хизмати кўрсатиш тизими жорий этилди.

Шерзод КАТТАЕВ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Суд ҳужжатлари ижроси мониторинги бошқармаси катта консультанти.

 

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *