Кўрилди

Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар инсон манфаати ва қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган.

Ўтган уч йил давр ичида судларнинг фаолиятини такомиллаштириш борасида бир қанча қарорлар қабул қилинди. Маъмурий, иқтисодий судлар ташкил этилди. 2017 йил 1 июндан Ўзбекистонда Олий суд ва Олий хўжалик суди бирлаштирилиб, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд жараёнлари соҳасида суд ҳокимиятининг ягона олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилди. Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан оқлов ҳукми чиқариш ҳоллари кўпайди. Судлар бугунги кунда ташқи таъсирлардан холи, мустақил ҳокимиятга айланишда давом этмоқда.

Давлатимиз томонидан қўйилган мазкур устувор вазифаларни бажариш  юқори малакали кадрларни тайёрлашга ҳам бевосита боғлиқдир. Келгусида олий ўқув юртларини тамомлагач суд идоралари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлайдиган кадрларнинг янада сифатини ва уларнинг салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Кўплаб ижобий ўзгаришларга,                  суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга қарамасдан, халқ орасида судга ишончсизлик кайфияти ҳанузгача мавжуд. Президентимиз томонидан 2020 йил 24 июлда “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Қуйида мазкур Фармоннинг суд тизимини такомиллаштириш, одил судлов самарадорлигини ошириш ва энг асосийси, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясига қандай ижобий таъсир кўрсатиши борасида фикр юритамиз. Фармонга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судлари бирлаштирилиб, уларнинг негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ҳолда ягона умумюрисдикция судлари ташкил этилади. 2017 йил 1 июнда Ўзбекистонда Олий суд ва Олий хўжалик суди бирлаштирилганлиги бугунги кунга келиб катта самаралар бермоқда. Олий суддан кейинги  бўғин судларининг бирлаштирилиши ҳам суд тизимини бошқариш вазифаларининг такрорланмаслигига, ягона суд амалиёти таъминланишига, судлар тизимининг амалдаги тузилмаси ва штат бирлиги хизмат вазифаларини оқилона тақсимлаш, судларни замон талабларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш ва мақбуллаштиришга имконият яратади. Ҳозирги кунда ҳар бир вилоят судида 4 нафардан 15 нафаргача судьялар фаолият юритаётган бўлса, янги ташкил этилаётган умумюрисдикция судларида                 19 нафардан 47 нафаргача судья ишлайди. Тан олиш керак, жиноят ишлари бўйича судьяларнинг иши ҳам кўп, уларнинг малакаси ҳам бошқаларникидан юқори. Асосий иш юкламаси ҳам ана шу судьяларга тўғри келади. Мазкур бирлаштиришдан сўнг штатлар сони деярли уч баравар ошса, иш юкламалари ҳам тўғри тақсимланади, ишларнинг бир вилоятдан иккинчисига олиб берилиши натижасида фуқароларнинг сарсонгарчиликларига барҳам берилади.

Ў.Пўлатов, Фарғона вилоят маъмурий суди раиси вазифасини бажарувчиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *