Кўрилди

Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар инсон манфаати ва қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган

Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосига қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, инсонпарварлик ва адолатлилик каби принциплар пойдевор қилиб қўйилган.

Шу мақсадда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш­та устувор йў­налиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ижроси юзасидан суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш, одил судловнинг сифати ва шаффофлигини оширишга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақи­да гапирар экан, суд тизимининг бошқа органлардан холи бўлиши зарурлигига урғу берди.

Бугунги кунга қадар амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларига маҳлиё бўлиб қолмасдан, жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қи­лиш маданиятини шакллантириш, шу орқали мамлакатимизнинг халқаро нуфузини янада юксалтириш, бунинг учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни фақат ва фақат халқ манфаати йў­лида оғишмай хизмат қи­ладиган идораларга айлантириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йил 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишида ҳам, «Суд биносига келган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат борлигига ишониб чиқиб кетиши керак. Бу Президент талаби!», дея таъкидлади.

Юртбошимиз томонидан ҳалқаро тажриба ва халқаро стандартлар асосида суд тизимини «бир суд – бир инстанция» тамойили асосида қайта кўриб чиқиш муҳимлиги айтилди.

Ҳақиқатан ҳам, бундай муҳим ўзгаришлар, судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, айниқса, суд бирон-бир мансабдор шахснинг қўли етадиган идорага айланиб қолишига мутлақо йўл қўймаслик, судга босим ўтказгани учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган чоралар соҳа ходимларининг ўзига бўлган ишончини оширди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йилдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам, судлар мустақиллигини таъминлаш масаласи шахсан Президентнинг қаттиқ назоратида бўлиши алоҳида таъкидланди.

Мамлакатимизда ўтган уч йил мобайнида суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд ҳоки­мия­тининг фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қи­лиш борасидаги роли ва аҳамиятини ошириш борасида бир қатор муҳим ислоҳотлар амалга оширилди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизда қонун устуворлигини ва ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгани билан алоҳида аҳа­мият касб этади.

 

Жамшид Отабоев, Фарғона вилояти иқтисодий суди Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди судьяси.

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *