Кўрилди

СУД ҚАРОРЛАРИ ЎЗГАРИШСИЗ ҚОЛДИРИЛДИ

Бугунги кунда фуқароларимиз ўртасида уй-жой можароси билан боғлиқ низоли ишлар судларимизда кўплаб кўрилмоқда. Табиийки, бундай низолар кейинчалик дўстлар, яқинлар ва ҳатто қариндошлар ўртасидаги ришталарнинг буткул узилишига ҳам асосий сабаб бўлаётир.

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига даъвогар Фаридахон Азимова жавобгар Эҳтиётхон Турсуновага нибатан уйдан кўчириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган эди. Даъво-аризада Фарғона шаҳар, “Шодиёна” МФЙ, С.Темур номли кўча, 362-уй унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли экани, жавобгар Э.Турсунова унинг рухсатисиз уйга кириб яшаётганлиги, ўз ихтиёри билан уйни бўшатишни хоҳламаётганлиги сабабли уни мажбурий тартибда кўчиришни сўраганди.

Суд жарёанларида мазкур низоли масала атрофлича кўриб чиқилиб, пиравордида 2019 йил 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг очиқ сайёр суд мажлиида Олий суд мажлиси биносида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқилди.

Фуқаролик иши ҳужжатларида кўринишича, ушбу уй Фарғона туман ҳокимининг 2007 йил 20 февралдаги 125-сонли қарорига асосан Юнусали Джураев ва Юнусали Абдураҳмоновга тегишли бўлган. Фарғона туман хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Р.Сулаймонов томонидан 2007 йил 12 мартда 1564-реестр рақами билан қайд этилган олди-сотди шартномасига асосан низоли турар-жойни Фаридахон Азимова  сотиб олган ва унинг мулк ҳуқуқи тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган.

“Шодиёна” МФЙ маълумотномасига қараганда, Э.Турсунова эса низоли уйда рўйхатда турмасдан яшаб келган.

Судлов ҳайъати тўпланган далилларни инобатга олиб, қуйи судларнинг хулосалари ва татбиқ қилинган ҳуқуқ нормалари билан келишилган ҳолда ушбу фуқаролик иши юзсидан фуқаролик ишлари бўйича Фрғона вилоят аппеляция инстанциясининг 2018 йил 23 октябрдаги ажрими ҳамда Фарғона туманлараро судининг 2018 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, келтирилган назорат тартибидаги шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.

Маҳлиё УСМОНОВА, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг Девонхона мудири.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *