Кўрилди

Суд адолатли қарор чиқарди

Суд оқлов ёки айблов ҳукми чиқариш билан адолатни қарор топтирувчи ягона маҳкамадир. Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар туфайли кейинги вақтда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан бир неча шахсларга оқлов ҳукмлари чиқарилмоқда.

Инсон шаъни — Ватан шаъни каби юк­сак тушунчалар билан бирлаша оладиган, юртга қалқон бўла оладиган жасорат манбаи ҳамдир. Бундай шаън учун кўксини қалқон қилган мар­ду майдонларимиз ўт­гани тарихдан маълум.

Тинч замонда ҳам одамлар шаън учун курашиб яшайдилар. Чунки турмушда турли сабаблар билан ноқулай вазиятларга тушиб қолаётган, билиб-билмай айбсиз айбдорга айланаётганлар ҳам учраб туради.

Шундай шахсларнинг оқланиши эса, уларнинг ҳаётга бўлган умиди, ишончи қайта туғилишидир. Бу эса, албатта, суд орқали рўёбга чиқарилади.

Бугунги кунга келиб эса, судларда оқлов ҳук­ми чиқариш оддий ҳолга айланиб бормоқда. Муҳими, бу одамларда адолатга бўлган ишонч­ни янада мустаҳкамламоқда.

Шуларни орасида мен ҳам борман, тергов органи томонидан менга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан қўйилган айб ўз исботини топмаганлиги ва мени жиноятга алоқам йўқлиги сабабли 2019 йил 18 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди очиқ суд мажлисида менга нисбатан оқлов ҳукми чиқарди.

Суднинг ҳукмига кўра, Т.А. Т.М. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлгани ҳолда алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдоридаги пул маблағларини қўлга киритиш мақсадида, Д.Қ.ни жами 14.000 АҚШ долларини, И.И.дан 2.700 АҚШ долларини гранула махсулотлари олди-соттиси билан шуғулланиш учун олиб, ушбу пулларни ўзларининг шахсий эхтиёжлари учун сарфлаб юбориб, кейинчалик гранула махсулотларини фақатгина Вазирлар Махкамасининг рухсати билан дастур асосида олиш мумкинлигини билиб, жабрланувчи И.И, ва Д.Қ.лардан олинган пулларни уларга қайтариб бермасдан, уларга Вазирлар Махкамисидан жавоб хатини кутишаётганлиги, пулларни Т.Пулатов орқали “Узтрангаз” АЖда ишловчи Д.Э.га беришганлиги Д.Э. пулларни қайтариб бермаётганлигини ҳақида ёлғон гапларни айтиб, уларни алдаб, пулларни ўзларининг шахсий эхтиёжлари учун ишлатиб юборишган.

Лекин суд, дастлабки тергов органи томонидан мени ҳаракатим Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан етарли далилларсиз, асоссиз квалификация қилиниб, фақатгина Т.А.ни жабрланувчилардан олинган пулларни А.М. ва Т.Пўлатов билан бирга ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарф қилишганлиги ҳақидаги кўрсатувига асосланиб, хатоликка йўл қўйилганлиги сабабли, менга нисбатан оқлов ҳукм чиқарди.

Бундай ҳолатларнинг кундалик турмушимизда рўй бераётгани қувонарли, албатта. Адолат барибир қарор топмоқда. Бу эса, судларга нисбатан ишончни янада оширади.

Оқланган Пўлатов Тўлқин Турғунович

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *