Кўрилди

ПУЛНИ ОЛДИ-Ю…

Яҳё Закиров  Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг Фарғона вилоят бошқармасида автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминланишини назорат қилиш шўъбасида 1-тоифали инспектор лавозимида ишлаётганди. Аммо нафс балоси уни ҳам ишдан, ҳам ҳурмат-эътибордан айирди.

Яҳё Закиров мансабдор шахс бўлгани ҳолда 2018 йил 4 октябрь куни ўтказилган навбатдаги рейдда фуқаро А.Султанов ўзининг бошқарувидаги «Nexia» русумли, 40 J 194 РА давлат белгили автомашинасида аҳолига пуллик транспорт хизмати кўрсатиб, лицензиясиз йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланганини аниқлаган бўлсада, А.Султановга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирмаслик эвазига ундан 600 минг  сўм пул маблағларини пора тариқасида олиб, аниқланган ҳолат юзасидан ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштирмади.

Фуқаро А.Султанов ушбу ҳолат бўйича ДХХ Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи номига ёзган ариза ёзди. Ариза асосида ўтказилган тезкор тадбирда 2018 йил 18 октябрь куни Я.Закиров пора тариқасида олган 600 минг сўм пул маблағларини аризачи А.Султановга қайтарган вақтида ушланди.

Юз бекрган жиноят иши бўйича 2019 йил 1 февраль куни жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди ўзининг навбатдаги суд мажлисида судланувчи Я.Закировнинг қилмишини кўриб чиқди ва суд ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан 2 йил муддатга мансабдорлик лавозимлари ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилингани ҳолда, 3 йил муддатга сутканинг соат
22:00 дан соат 06:00 гача бўлган вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ўткир ЧОРИЕВ, Ўзбекистон    Республикаси   Бош   прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти инспектори.

Шерзодбек ЎРМОНОВ, Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаметининг Фарғона вилоят бошқармаси катта инспектори.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *