Кўрилди

ПРОФИЛАКТИКА КУНИ ДОИРАСИДА

2019 йил 8 август куни жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар суди, Қувасой шаҳар маъмурий суди, Қувасой шаҳар адлия бўлими, шаҳар ИИБ ходимлари ва шаҳар имом-хатиби ноиби иштирокида Қувасой шаҳар 1-сонли ихтисослашитирилган мактаб-интернати биносида, Қувасой шаҳар халқ таълими бўлими ходимлари иштирокида экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда  Ўзбекистон Республикаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунининг мазмун-моҳияти, диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, тарқатиш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш учун қонунда белгиланган маъмурий ва жиноий жавобгарлик юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилиб, вояга етмаганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар таҳлил қилинди.

Маҳкамжон АБДУБАННАБОВ, Қувасой шаҳар маъмурий суди раиси.

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *