Кўрилди

Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурлар

Оила ва фарзандлар тарбияси давлатимизнинг устивор сиёсатларидан бири бўлиб, мазкур тарбияга мамлакатимизда алоҳида эътибор қаратилган.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасида
“Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга” эканлиги, мазкур асосий Қонунимизнинг 64-моддасида эса Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурийлиги белгилаб қўйилган.

Таъкидлаш жоизки, ота-она учун ўз фарзанди тарбияси ва келажагига  қайғуриш табиатан берилган бўлсада, афсуски айрим кимсалар ушбу мажбуриятини унутган ҳолда суднинг алимент ундириш ҳақидаги қарорини ҳам бажармасликка ва турли баҳоналар билан фарзандларига моддий таъминот беришдан бўйин товлаш ҳолатлари учраб турибди.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасида (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш), моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик- ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши, мазкур модданинг 2-қисмида, биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилиши белгилаб қўйилган.

Чунончи, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг               2014 йил 13 июндаги қарздор Абдуллажонов Қудратжон Хусановичдан Рахимова Муштари Бахрамовна фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувида бўлиб, қарздор Қ.Абдуллажоновнинг жорий йил 1 октябрь кунига қадар алиментдан бўлган қарздорлиги қайта                   ҳисоб-китоб қилинганда алимент қарзи 57 ойни, пул кўринишида эса 40.654.000 сўмни ташкил этиб, ота бўлмиш Қ.Абдуллажонов 2016 йилдан буён ўз фарзандлари учун алимент тўламасдан келаётганлиги аниқланган.

Бундан ташқари ижро иши юритиш давомида Қ.Абдуллажоновда ундирув қаратилиши мумкин бўлган пул маблағлари ва мол-мулклари борлиги аниқланмаганлиги ҳамда қарздор Қ.Абдуллажонов ўз ихтиёри билан алимент тўловларини тўламаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг                   474-моддаси 1-қисмига асосан тўпланган ҳужжатлар Фарғона шаҳар маъмурий судига мазмунан кўриб ҳал қилиш учун юборилган.

Фарғона шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 26 октябрдаги қарорига кўра, ҳуқуқбузар К.Абдулладжанов фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2014 йил 13 июнь кунги қарорига асосан икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун жабрланувчи М.Рахимова фойдасига ҳар ойлик даромадидан 1/3 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган бўлсада, К.Абдулладжанов икки ой ва ундан ортиқ муддат мобайнида жами 40.654.000 сўм миқдорида алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисми билан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, К.Абдулладжановдан жабрланувчи М.Рахимова фойдасига етказилган 40.654.000 сўм миқдоридаги моддий зарарни ундириш бўйича ижро харакатлари давом эттирилаётганлиги инобатга олинди.

Худди шунингдек Фарғона шаҳар маъмурий судининг 2020 йил                                28 октябрдаги қарорига кўра, ҳуқуқбузар Шамшиев Жахонгир Джумабоевич суд буйруғига биноан икки ой ва ундан ортиқ муддат мобайнида моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб, 17.952.000 сўм ҳамда Фарғона шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 29 октябрдаги қарорига кўра, ҳуқуқбузар Рахимов Бобурбек Бахромович 26.100.000 сўм алимент пулларини тўламаганлиги аниқланганлиги учун уларнинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисми билан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Бундан ташқари ушбу ҳуқуқбузарларга нисбатан суд мажлисида маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарорлар эълон қилинган вақтида уларга қабул қилинган мазкур қарорларнинг мазмун-моҳияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси яъни моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса жиноий жавобгарлик белгиланганлиги бўйича тушунтириш берилди.

 Соли Курбанов, Фарғона шаҳар маъмурий суди раиси.                                                      

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *