Кўрилди

Қонуний талабларга бўйсунмасдан…

Коронавирус пандемияси муносабати билан юртимизда ҳам аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан кенг қамровли тадбирлар ташкил этилгани ҳеч кимга сир эмас. Шу кунлари фуқароларнинг юриш-туриши, ахлоқ-одоби масалалари айниқса алоҳида назоратга олинди.

2020 йил 29 апрель соат 18:57 ларда Данғара туманидаги Салом қишлоғи ҳудудида Шоҳаббос Эгамбердиев бошқарувидаги “Спарк” русумли, 40 Q 210 ҒА давлат рақамли автомашина карантин даврида ташкил қилинган блок постида ўз хизмат вазифасини олиб бораётган Данғара туман ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилди. Автомашинада фуқаро Элбек Зоҳидов ҳам бор эди. ИИБ ходимлари улардан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини ва автомашина ҳужжатини сўрашганида, улар ҳеч қандай ҳужжат тақдим эта олмадилар. Шундан сўнг туман ИИБ ходимлари уларни йўлни четига ўтишини айтиб, йўл четида улар билан савол-жавоб қила бошлашди. Бу вақтда эса Элбек Зоҳидов ўзининг уяли алоқа телефонида туман ИИБ ходимларини видеотасвирга ола бошлади. ИИБ ходимлари Э.Зоҳидовга видеотасвирга олишни тўхтатишни сўраб огоҳлантиришди. Бироқ Э.Зоҳидов ўз хизмат вазифасини олиб бораётган туман ИИБ ходимлари Н.Мардонқулов ва И.Отажоновларнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, уятли сўзлар билан сўкиниб, бақир-чақир қилиб, майда безорилик ва ички ишлар орган ходимларининг қонуний талабига бўйсунмасдан ҳуқуқбузарлик содир қила бошлади.

Шоҳаббос Эгамбердиевдан эса автомашинаси калитини тақдим қилишини, автомашинасини жарима майдончасига олиб бориши талаб қилишди. Лекин Ш.Эгамбердиев ички ишлар ходимлари талабини бажармади.

Албатта, юз берган ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича тегишлича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман маъмурий суди томонидан мазкур маъмурий иш материали 2020 йил 18 май куни кўриб чиқилди.

Суд юз бероган ҳуқуқбузарлик ҳолатига қонуний баҳо берар экан, ҳуқуқбузар Зоҳидов Элбек Бегмуроджон ўғли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси ва МЖтК 194-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 34-моддасига асосан оғирроқ ҳуқуқбузарлик моддаси билан узил-кесил билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, ҳуқуқбузар Зоҳидов Элбек Бегмуроджон ўғлидан маъмурий қамоқнинг ҳар бир суткаси учун 33 минг 450 сўмдан маъмурий қамоқ ҳаражати ундириш, ҳуқуқбузар Эгамбердиев Шоҳаббос Ҳасанжон ўғли Ўзбекистон Республикаси МЖтК 194-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида, яъни 446 минг сўм жарима жазоси тайинланиб, жарима давлат фойдасига ундириш ҳақида қарор қабул қилинди.

Элмурод ОРТИҚОВ, Фарғона вилояти, Данғара тумани маъмурий судининг раиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *