Кўрилди

ҚОНУНЧИЛИКНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ ОРҚАЛИ

Суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида соҳага замонавий ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида соҳага замонавий ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 августдаги 3250-сонли “Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу йўналишдаги ишларнинг янги босқичга кўтарилишига олиб келди.

Мазкур қарор билан белгилаб берилган чора-тадбирлар жиноят, маъмурий, иқтисодий ва фуқаролик судлари фаолиятида электрон иш юритувига тўлиқ ўтиш бўйича энг асосий босқичларни белгилаб берди.

Мазкур судларга фуқаролар томонидан ариза-шикоятларни масофадан туриб электрон тарзда юборилаётгани, ўз навбатида тадбиркор ва фуқароларнинг ортиқча овора қилмасдан, ишларни ўз вақтида кўриб чиқилишига сабаб бўлмоқда.

2019 йилнинг 11 ойи давомида Данғара туман маъмурий суди томонидан 961 нафар шахсга нисбатан 827 иш кўриб тамомланиб, 556 та иш бўйича 665 нафар шахсга нисбатан жазо қўлланилган, шундан 599 шахсга нисбатан 491 та иш бўйича 889 миллион 22 минг 604 сўм жарима қўллаш жазоси тайинланган бўлиб, 177 шахсга 148 та иш бўйича Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 33-моддаси қўлланилган.

Шу даврда туман маъмурий суд томонидан 296 шахсга нисбатан 271 та иш тугатилиб, шундан 22 та иш 39 та шахсга МЖтКнинг 21-моддаси қўлланган бўлиб, МЖтКнинг 271-моддаси 1-банди билан 31 та шахс 25 та иш, МЖтКнинг 271-моддаси 7-банди билан 8 та шахс 6 та иш, МЖтКнинг 271-моддаси 10-банди билан 57 шахс 57 та иш бўйича, бошқа асосларга кўра 161 та иш 161 та шахсга  нисбатан ишлар тугатилган.

Кўриб чиқилган мазкур ишлар юзасидан чиқарилган суд қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан ижро варақалари электрон тарзда Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларига юборилган.

Данғара туман маъмурий суди томонидан “Сиз тадбиркор учун нима қилдингиз?” акцияси доирасида 2019 йил 6 декабрь куни Данғара тумани Давлат солиқ инспекциясида тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказилди.

Бундан ташқари, туман маъмурий суди томонидан “Сиз тадбиркор учун нима қилдингиз?” акцияси давом эттирилиб, акция доирасида тадбиркорлик субъектларига тадбиркорлик соҳасида амалда бўлган қонун нормалари ва қонуности ҳужжати қоидаларининг мазмуни корхона ва ташкилотларда ўтказилган сайёр учрашувларда тушунтирилиб, бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида ҳам кенг оммага ҳавола этиб борилмоқда.

Шунингдек, туман маъмурий суди томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўришда савдо ва молия  соҳаларида иш юритаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан содир қилинган ҳуқуқбузарликлар учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли модда санкциясида назарда тутилган жазодан ҳам енгилроқ жазо тайинланиб, тадбиркорларга қонунда белгиланган имтиёзлар берилмоқда.

Туман маъмурий суди томонидан жорий йилнинг 11 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 175-моддаси, 1751-моддаси, 176-моддаси ва 1762-моддаси тартибида кўрилган маъмурий ишларнинг 22 тасига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг 33-моддасини қўллаб, модда санкциясида назарда тутилган жазодан ҳам енгилроқ жазо тайинланган.

Туман маъмурий суди томонидан маъмурий ишларнинг биринчи инстанцияси сайёр суд мажлисларида кўрилиб, корхона, ташкилотлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғиниларида амалдаги қонунчиликни тарғиб қилиш мақсадида кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга ошириб келиниши натижасида айрим ҳуқуқбузарликларнинг камайиши эришилмоқда.

Э.ОРТИҚОВ, Фарғона вилояти, Данғара туман маъмурий судининг раиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *